Ссылки доступа

ОТМларга 1,5 миллионга яқин абитуриент ҳужжат топширди


Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат тест маркази Телеграм тармоғидаги ўз расмий канали орқали маълум қилди.

Қайд этилишича, абитуриентларни рўйхатга олиш 2020 йил 20 июнидан 20 июлига қадар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, 8 та туманда эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилган.

Рўйхатга олинган абитуриентлардан 798 608 нафари (53,81 фоиз) кундузги бўлимга, 648 733 нафари (43,71 фоиз) сиртқи бўлимга, 36 744 нафари (2,48 фоизи) эса кечки бўлимга ҳужжат топширган.

Улардан 1 297 445 нафари (87,42 фоиз) ўзбек тилида, 139 115 нафари (9,37 фоиз) рус тили, 44 279 нафари (2,98 фоиз) қорақалпоқ тилида, 3 246 нафари (0,22 фоиз) эса бошқа тилларда ўқиш истагини билдирган.

XS
SM
MD
LG