«Касаллик вазияти кунига 1500-1600 киши даражасида турибди», – деди Соғлиқни сақлаш вазири. Шу билан бирга у тест билан қамровни ошириш учун бюджетдан қўшимча 42 миллиард танга (101,4 миллион доллар) зарур бўлишини маълум қилди.
«Эпидемиологик вазиятнинг йил охиригача бўлган прогнозини ҳисобга олиб ва ПЦР-лабораторияларнинг қуввати оширилиши муносабати билан республика бюджетидан қўшимча маблағлар талаб этилади: 42 миллиард танга намуна олиш бўйича хизматлар тўловига; 170 миллион танга тадқиқот ўтказишга жалб этилган ветеринария лабраторияларининг 67 нафар мутахассисининг командировкаларини тўлаш учун», -дейди Алексей Цой.
Ҳукумат мажлисида Алексей Цой минтақаларда тест олишга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ветеринария хизматлари жалб этилишини айтди. Бу, унга кўра, лаборатория тадқиқотлари қувватини ҳозирги суткасига 32 минг деб кўрилаётган даражадан 40 мингга олиб чиқиш имконини беради.
Охирги суткаларда мамлакатда 1630 кишида вирус тасдиқланди.
Экспертлар қозоғистонлик расмийларнинг статистика маълумотлари тўғрилигига шубҳа билдирмоқда. 13 мартдан, расмийлар мамлакатда касалланганлар пайдо бўлгани ҳақида эълон қилганидан то 20 июлгача мамлакатда COVID-19 дан 585 киши ўлганини маълум қилди. Бу статистикага коронавирус таҳлили ижобий чиққан, ўлими сабаби бошқа кссалликлар деб кўрсатилган, COVID-19 эса “ҳамроҳ” диагноз белгиланган камида юздан зиёд қурбонлар киритилмаган. Йил бошидан 15 июлгача, ССВ маълумотига кўра, зотилжамдан 3300дан кўпроқ киши вафот этган бўлса, уларнинг 1555 нафари июлнипнг биринчи ярмида ҳаётдан кўз юмди.
Жамоат соғлиқни сақлаш миллий маркази 21 июль куни 1,8 миллион тестлар ўтказилганини хабар қилди. Вазирликнинг айтишича, 45 мингдан зиёд мижозлар соғайганини, шу жумладан, деярли икки минг бемор сўнгги кунларда чиқарилган. Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда вирус тарқалиши қайд этилган мартдан бошлаб 73,4 минг касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Юқиш ҳолатларининг кўпайишига таъсир кўрсатаётган омиллар орасида ўтказилган тестлар ва тест тизимларнинг намуна олиш билан қамраб олингани кўрсатилмоқда.