Ссылки доступа

Москвада Тожикистонда қамоққа олинганларни дастакловчи футбол (видео)


Тожикистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Москвада мамлакатнинг Хуросон туманида маҳаллий қамоққа олинган кишиларни қўллаб-қуватлашга қаратилган футбол флэшмобини ўтказдилар.

17 май куни Тожикистоннинг бир неча яшовчилари амалдорлар кучли сел келишидан жабрланганларга ёрдам кўрсатмаганлари учун расмийларни ҳаракатсизликда айблаб трассани ёпиб қўйишди. Мазкур акциядан кейин олти нафар фаолга жиноий иш қўзғатиб уларни оммавий норозиликларни ташкиллаштиришда айблашди. Уларни дастаклаш учун, Москвада яшаётган тожикистонликлар футбол ўйини вақтида ушланганларнинг суратлари туширилган майкаларни кийиб ўтиришди.

Таджикистанцы играют в Москве в футбол, чтобы поддержать арестованных на родине
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:09 0:00

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Хатлон вилоятининг Хуросон туманида сел келди: икки киши қурбон бўлди, 300 та уй вайрон бўлди. Маҳаллий расмийларнинг айтишларича, ҳокимият уларга ёрдам кўрсатмаган, норозилик тариқасида Бохтар-Душанбе йўлини тўсиб қўйишди. Шундан кейин, уларга кўра, норозиларни маҳаллий куч ишлатар ходимлар ва амалдорлар қўрқита бошлаган. Норозилик изҳор қилганларни кўпроқ қўлга олиб, панжара ортига жўнатишди.

"Говорят: закройте рот своим женам": в Таджикистане запугивают пострадавших от селя
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:30 0:00


Ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Амон табиий офатдан жабр кўрган одамларга нисбатан бундай муносабатни адолатсизликнинг чўққиси деб ҳисоблайди. Шунинг учун юрист Москвада ушланганларни дастакловчи акция ташкил этишга қарор қилди. Ўнлаб одамлар футбол ўйнашга келишди ва бу билан хуросонлик ватандошларини қўллаб-қувватлашди.
"Ҳафталар ўтди – ҳокимият вакилларидан ҳеч ким барибир воқеа жойига келмади, – дейди у. – Одамлар оддий талаб: уларга ёрдам бериш талаби билан кўчага чиқишди".

Ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтовар Жумаев ҳам тинч норозилик учун жиноиий иш қўзғаш нотўғри деб ҳисоблайди. Унинг ишонишича, жамоатчилик Тожикистонда юз бераётган адолатсизликка эътиборни қаратади. "Улар бирор жиддий сўз айтишмади, ножўя иш қилишмади, – дейди у. – Шунчаки ўз ҳуқуқларига риоя қилинишини талаб қилишди, ўз овозларини етказишни хоҳлашди".

Россияда истиқомат қилаётган тожикистонликлар мунтазам равишда ватанларидаги ҳодисалар туфайли норозилик акцияларини ўтказиб туришади. 24 июнь куни Москвадаги Ғалаба паради пайтида фаолияти Тожикистонда таъқиқланган "Группа-24" ҳаракати Кремль деворлари олдида Эмомали Раҳмон сиёсатига қарши акция ўтказишди. Фаолларни полиция ушлади, кейинроқ Россия суди уларни 30 минг рубл миқдорида жаримага тортиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини белгилади, муддат тугаши билан уларни яна қамоққа олишди.

"Группа 24" нинг МДҲ мамлакатларидаги вакили Мухаммадсобери Абдукаххорнинг айтишича, бошқа мпамлакатлардаги норозиликлар – Тожикистондаги ҳукмрон режимга ўз норозилигини очиқ билдиришнинг кам сонли мақбул усулларидан бири. Ватанда гуруҳ аъзоларини экстремистлар деб эълон қилишган, республикада норозилик акциясига чиқадиганларни узоқ муддатли қамоқ жазолари кутади. "Шунинг учун одамларнинг норозилик акциялари, пикетларни мамлакат ташқарисида ташкил этишларига тўғри келади, – дейди Абдукаххор. – Мамлакат ичкарисида шунчаки бундай ҳуқуққа эга эмаслар".

Бироқ Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларидаги акциялар ҳам ташкилотчиларга жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, дея огоҳлантиради тожиктонлик фаоллар. Уларнинг эслатишича, Россия ва Тожикистон махсус хизматлари қалин ҳамкорлик қилади, тожик томонига ўзи истаган шахсни жиноятчи шахс деб эълон қилиш ва уни Россиядан Тожикистонга топширишни сўрашда қийинчилик туғилмайди. Агар ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари муносабат билдиришга улгурмаса, одамларни ватанга бадарға қилишади, оқибатда у ерда айбланувчиларни сиёсий баҳоналар бидан узоқ муддатли тартибда турмаларга ташлашлари мумкин.

XS
SM
MD
LG