Ссылки доступа

Қирғизистон тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришга $54 млн ажратди


Тижорий банкларга “Тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш” дастурини амалга оширишга тижорий банклар томонидан 4,2 миллиард сом ($54 млн кўпроқ) ажратилди.

Молия вазирлиги 2,2 миллиард сом, Миллий банк кредит аукционлари орқали 2 миллиард сом ажратди. Бу ҳақда ҚР ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 20 июл куни Молия вазирлиги навбатдаги транш билан 8 та банкка 1,4 миллиард сом ажратди – булар «Айыл Банк», «РСК Банк», «Бакай Банк», «Оптима Банк», «Қирғизистон», «Қирғиз Инвестицион-Кредит Банк», «Банк Бай Тушум» ва «Финанскредитбанк».

Олдинроқ 6 та тижорий банклар тадбиркорлик субъектларини имтиёзли тартибда кредитлаш учун 840 миллион сом олишган.

«Тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш» дастури шу йилнинг июнида ҳукумат қарори билан тасдиқланган. У коронавирус пандемияси иқтисодий оқибатларини бартараф эииш доирасида ишлаб чиқилган. Май ойида иқтисодиёт секторларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллиард сом йўналтирилиши хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG