Ссылки доступа

Тожикистонда коронавирус вақтида дори нархи ошгани учун дорихоналарни жазолашмоқчи (видео)


В Таджикистане хотят наказать аптеки за рост цен во время эпидемии COVID-19
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:57 0:00

Тожикистонда юзлаб дорихоначиларга нисбатан маъмурий иш очишди.

Уларни апрел ва май ойида коронавирус эпидемияси вақтида дори-дармон нархини асоссиз кўтариб юборишда айблашмоқда. Аммо аптекачиларнинг ўзлари айбсиз айбдор бўлиб қолганларини айтишмоқда: эпидемия чўққига чиққан пайтда антивирус препаратлар нархи улгуржи омборларда кескин кўтарилди.

Апрелнинг сўнгги кунларида Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расман COVID-19 касаллигининг илк ҳолатлари ҳақида баёнот берди. Шундан кейин айрим дорилар, биринчи навбатда вирусга қарши дорилар нархи мамлакат аптекаларида кескин ошиб кетди. Ўхшаш вазият Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам юзага келди: бу давлатларда ҳам дори нархи кескин юқорига ўрмалади.

"70 сомоний (6,5 дол) туриши керак бўлган дорилар 700-800 сомоний ($70) гача кўтарилиб кетди. Бу фактлар бизнинг ходимларимиз томонидан аниқланди, – деди Тожикисттон Бош прокурори Юсуф Раҳмон. – Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ фактлар бўйича 270 та мурожаатлар тушди, биз томонимиздан бу масалалар бўйича 230 та топшириқлар бўлди. Дорихоналарнинг 478 нафар ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди, 2190 та маъмурий ва 130 та жиноий иш қўзғатилди".

Хилол Каримзода – Душанбедаги аптекалардан бирининг эгаси. Унинг айтишича, бир неча йилдан бери бепул дорилар чиқармоқда, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, бу каби саҳовати туфайли унинг ишлари яхши ривожланмаяпти. Аммо барибир фаолиятини сақлаб турибди. Фармацевтга кўра, май ойида коронавирус эпидемияси чўққига чиққан кезларда аптекачилар вирусга қарши препаратлар нархи ошиб кетишида айбдор эмасдилар. Уларнинг нархи биринчи навбатда, улгуржи омборларда бир неча мартага ошди. Препаратларнинг ўзини топиш деярли имконсиз эди.

"Дори етказиш ўшанда тўхтаган эди. Аксилвирус препаратларини топиш учун биз омборларга бориб, доимий мижозларимизни йўқотмаслик учун танишлар орқали сўраб суриштирдик, – ҳикоя қилади Хилол Каримзода. – Мазкур препаратлар нархи виждонсизларча ва мисли кўрилмаган даражада ошириб юборилди".

Фармацевтга кўра, эпидемия бошида нархларни нафақат улгуржи омборлар эгалари, балки ишлаб чиқарувчилар ҳам кўтариб олди. Бироқ Тожикистон Антимонопол хизмати айнан сўнгги бўғин – чакана дори билан савдо қиладиган аптекачиларни жазолашга қарор қилди. Ушбу хизмат раҳбари рейдлар чоғида улар томонидан 50 дан зиёд дорихона 100 минг сомоний миқдорида жаримага тортилди.

Расмийларнинг айтишича, эпидемия авжига чиққан кезларда дори етказиб берувчилар ва улуржи омборларни ҳам, бирини интизомий, иккинчисини жарима билан жазолашган. Лекин нарх ошгани учун айнан ким асосий жазога тортилади – ҳозирча номаълум.

Расмий статистика бўйича, ўтган кун давомида Тожикистонда коронавируснинг 44 та янги ҳодисаси қайд этилди. Мана бир бўлаяптики, касаллик статистикаси қирқ ва эллик орасида тебраниб турибди. ССВ маълумотига кўра, мамлакатда жами 6878 киши COVID-19 билан касалланган, 44 киши вафот этган.

XS
SM
MD
LG