Ссылки доступа

Туркманистонда августгача жамоат жойларини ёпишмоқда, мамлакатда коронавирус расман ҳамон йўқ


Туркманистонда 21 июлдан 1 августгача йирик савдо марказлари, бозорлар, театрлар, парклар, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари, спортобъектлар иши тўхтатилмоқда.

Ресторанлар, ошхона ва бошқа умумий овқатланиш нуқталари фақат уйга овқат етказиб беришлари мумкин. Одамлар оммавий тўпланадиган жойларда энди фуқароларнинг бир-бири билан икки метрлик масофага амал қилишлари талаб этилади. Туркманистон расмийлари мамлакатда касалликнинг бирор бир ҳолати йўқлигини иддао қилишда давом этмоқда.

Расмий хабарларга кўра, мамлакатдаги қатор янги чекловлар инфекцион касалликлар профилактикаси мақсадида киритилмоқда. Бир неча кун олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти республика мутасаддиларини худди мамлакатда коронавирус бордек ижтимоий хавфсизлик чораларини кўришга чақирганди. 14 июлдан республикада темир йўл йўловчи ташувлари, бир кун олдин эса соғлиқни сақлаш соҳаси амалдорлари фуқароларни кўчаларда тиббий ниқобларни тақишга чақирдилар.

Озодликка кўра, пойтахт ва минтақавий касадхоналар ходимлари орасида беморлар сони ортмоқда, тиббий муассасалар беморлар билан тўлиб тошган. Таҳририят мухбирлари мамлакатнинг барча минтақаларида зотилжамдан ўлимлар сони кескин ошганини қайд этмоқдалар. Журналистлар маълумотига қараганда, беморларни барибир COVID-19 га тест қилишмоқда ва кўп ҳолларда тест намуналари коронавирус борлигини тасдиқламоқда. Аммо шундай бўса, расмийлар унинг йўқлиги юзасидан оёқ тираб олган – бу хабар этилмаяпти.

Туркманистон ва КХДР афтидан, расман коронавируснинг бирорта ҳам ҳодисаси қайд этилмаган, БМТнинг аъзоси бўлган иккита сўнгги давлати бўлиб қолмоқда. Американинг Жон Хопкинс Университети маълумотига кўра, касаллик тарқалиши бошланганидан бери бутун дунёда 14 миллион 700 мингдан зиёд киши вирус юқтириб олган, 610 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Бироқ тадқиқотчилар ўз ҳисоб-китобларида миллий статистик идораларнинг маълумотларига таянмоқдаки, у ноаниқ, тўлиқсиз ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

XS
SM
MD
LG