Ссылки доступа

Қозоғистонда COVID-19 дан 610 та ўлим яна 150 та ҳолатни комиссия ўрганмоқда


Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан ўлимлар сони 610 етди, дея хабар қилди сешанба куни ўтказилган брифингда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Ўлим билан тугаган ҳолатларни ўрганувчи махсус комиссия яна 150 кишининг ўлимини ўрганмоқда, хабар қилади вазир ўринбосари Ажар Гиният. У коронавирус юқишидан неча кишининг ўлими сабабини махсус комиссия “бошқа касалликлар” деб кўрсатганига аниқликлар киритмади.
Мамлакатда ҳаммаси бўлиб ўлим билан тугаган 585 та ҳолат рўйхатга олинган. Ушбу рақам COVID-19 расмий статистикасини чоп этиб этиб борадиган coronavirus2020.kz сайтида ўз ифодасини топган. Унга 13дан 19 июлгача қайд этилган 210 та коронавирус инфекциясидан ўлим билан тугаган ҳолатлар киритилган. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги июнь охиридан ўлганлар сонини кунликдан ҳафталик шаклга ўтказди, бунга жойлардаги мутахассисларнинг касаллик тарихини қайта ишлаш ва ўлим сабаби тўғрисидаги хулоса чиқарилишига улгура олинмаётгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Рақамлар пневмония билан касалланишдан ўлган беморларни “ноаниқ” этиология сифатида ҳисобга киритмаган, уларни камида 1 августгача миллий статистикага киритишмайди.

ССВ маълумотига кўра, шу йилнинг 1 январидан 15 июлигача пневмония хасталигининг 234 минг ҳодисаси қайд этилди, — бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,3 марта кўпроқ, шу билан бирга зотилжамдан 3 327 ўлим кузатилган бўлиб, бир ярим минги июлнинг биринчи ярмига тўғри келади.

ССВ га кўра, коронавирус инфекциясига чалинган 73,4 минг рўйхатга олинганларнинг 60 фоизидан кўпроғи ёки 45 мингдан кўпроқ киши соғайган.

XS
SM
MD
LG