Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин


Ўзбекистон мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда коронавирус инфекциясига қарши вакцина синовларининг сўнгги — учинчи босқичини ўтказишлари мумкин

Бу ҳақда «Дунё» нашри хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов ва “Sinopharm Group” бошқаруви раиси Лю Цзинчжэнь ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди. Учрашувда коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилинди. Хитой China National Biotec Group (CNBG Sinopharm Group таркибига киради) томонидан ишлаб чиқилган, фаол бўлмаган ва рекомбинант коронавирус вакциналарини клиник синовлардан ўтказишнинг икки босқичи муваффақиятли якунланганини эълон қилди.

«Яқинда ХХРда аҳоли ўртасида ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичи бошланди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Хитой корпорациясининг раҳбари шу каби синовларни Ўзбекистон ҳудудида ўтказишни таклиф қилди», — дея маълум қилди «Дунё».

Нашрга кўра, шу билан бирга, БААда ҳам тахминан 15 минг киши иштирокида янги вакцина синовлари ўтказилади.

Инъекциядан кейин инактивация қилинган вакцинанинг таъсир қилиш муддати икки йил дея баҳоланмоқда. Бугунги кунга қадар Хитойда 50 мингдан ортиқ одам эмланди. Июль ойида Пекинда вакцина ишлаб чиқариш бўйича иккинчи завод қурилиши якунланди, бу унинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 200 миллион дозага етказади. Биринчи завод эса коронавирус ўчоғи ҳисобланган Уханда қурилган.

XS
SM
MD
LG