Ссылки доступа

Пойтахтдаги 74 та поликлиника туну кун ишлашга ўтди


Тошкент шаҳридаги 74 та кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиника аҳолига кечаю кундуз хизмат кўрсатиш тизимига ўтди.

Бунда тиббиёт ходимлари 12 соатлик иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Барно Одилова АОКА ҳузуридаги штабда 21 июль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Мулозимага кўра, ҳар бир поликлиникада микроучасткалар ташкил қилиниб, масъуллар бириктирилган ва уларнинг асосий вазифаси сифатида қуйидагилар белгиланган:

- хонадонларга телефон қўнғироқ қилиш, ҳолидан хабар олиш;

- касалликларни эрта аниқлаш ва саралаш (амбулатор ёрдам учун, лабораторияга, шифохонага);

- аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш.

Бунинг учун Тошкент шаҳар поликлиникалари 750 дона мобил телефон билан таъминланган ва ҳар бир оилавий поликлиникада туну кун фаолият юритадиган CALL-марказ шароити яратилган.

Ҳар бир поликлиникада амбулатор даволанишга олинган беморлардан хабар олиш ва уй-шифохона шароитида даволаш учун мобил бригадалар ташкил қилинган. Мобил бригадалар томонидан беморлар учун дори-дармон етказиб берилаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG