Ссылки доступа

Гулистонда бир яшар фарзандини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди


Гулистонлик А.Ў. исмли аёл (1995 йилда туғилган) эндигина бир ёшга тўлган фарзанди Ў.Л.ни 21 июль куни “махсус харидор” ролини ўйнаган тезкор ходим М.Х.га 17 000 АҚШ долларига сотаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур амалиёт Бош прокуратура қошидаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Қайд этилишича, аёл Гулистон шаҳрининг Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган “Шоҳруҳ” меҳмонхонаси олдида сотмоқчи бўлган фарзандини “махсус харидор”га бериб, эвазига ундан кимёвий ишлов берилган 17 минг долларни олиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарномада.

XS
SM
MD
LG