Ссылки доступа

Қозоғистон мактабларида биринчи чоракнинг барчаси масофавий ўқитилади


Қозоғистонлик ўқувчилар янги ўқув йилининг камида биринчи чорагида масофавий ўқишни давом эттирадилар, ўқитувчиларнинг маоши оширилиши кўзда тутилмаган.

Instagram жонли эфиридаги интервьюсида Қозоғистон фан ва таълим вазири Асхат Аймагамбетов шундай баёнот берди. Унга кўра, иккинчи чорак бўйича қарор унинг муассасида йўқ ва буни мамлакатдаги “эпидемиологик вазият” ҳал қилади. Шу билан бирга амалдорнинг хабар беришича, “иккинчи ва учинчи чораклар”га услубий қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вазирнинг айтишича, бир неча истиснолар бўлади — жумладан, “олис қишлоқ аҳоли пунктларидаги кичик мактаблар” ва бошланғич синфлар ўқувчилари учун. Улар анъанавий шаклда ўқишлари мумкин, бунинг учун Аймагамбетовнинг сўзларига кўра, ота-оналар “тегишли ариза” ёзишлари керак.

Таълим вазирининг айтишича, бундай болалар учун навбатчи синфлар – навбатма-навбат 10-15 нафардан ўқийдиган “кичик сиғимли” синфалар ташкил этилади. Шу билан бир вақтда вазирнинг айтишича, ҳатто бу ҳолда ҳам штат шакли чекланади — масалан, ёзишга, ўқишга ва математикани ўргатувчи штатлар бўлади холос. Қатор машғулотлар — амалдор инглиз тилини мисол сифатида келтиради — барибир масофавий ўтказилади.

Анъанавий линейкалар бекор қилинади, мактабларга “янги йилгача” оммавий тадбирларни ўтказмаслик тавсия қилинади. Вазирга кўра, эпидемиологик вазият яхшиланган тақдирда штат шаклига қайтиш босқичма-босқич бз беради: бошланғис синфлар, сўнгра бешинчи синфлар, сўнгра олтинчидан ўн биринчи синфгача бўлганлар.

Айни пайтда Аймагамбетов ўтган ўқув йилининг сўнгги тўртинчи чоргаида масофавий таълим вақтида оммавий тартибда кўзга ташланган техник муаммолар сақланиб қолаётганини тан олди, уларни “босқичма-босқич” ҳал қилиш кераклигини қўшимча қилди.

Масофавий таълимга ўтилиши муносабати билан келиб чиққан қўшимча оғирлик ошиши билан педагогларнинг иш ҳақи оширилишига оид саволга вазир жорий йилда бунинг имконсизлигини айтди. Бунинг ўрнига у “январ”да 25 фоизли оширишни, сентябрдан ўқитувчиларга “янги тўловлар”ни амалга оширишга ваъда берди. Айнан қайсилар, вазир айтмади. Шу билан бирга педагогларга тушадиган оғирликни у “улкан” деб атадди ва келаси йилнинг бошланишига “кам вақт қолганини” қўшимча қилди.

Боз устига, амалдорга кўра, мамлакатда “масофавий таълимни баҳона қилиб” “айрим доиралар”нинг ўқитувчиларни пули сақланмаган ҳолда таътилга чиқариш ва уларнинг маошларини камайтириш уринишлари юз берди, аммо вазирлик бунга йўл қўймасликка эришди.

Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ва талабалари мамлакатда коронавирус пандемияси саҳнида фавқулодда ҳолат режими ва карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ўтган ўқув йилининг охирги чорагани бутунлай масофавий ўқишди.

Ушбу давр оралиғида интернет қуввати ва қамрови билан боғлиқ миқёсли муаммолар пайдо бўлди, мактабларнирнг техник жиҳозланмаганлиги, бундай тартибда ишлаш учун ўқитувчи ва ўқувчиларда кўникмалар йўқлиги аён бўлди. Кўплаб ота-оналар болаларда онлайн ўқишга керакли техника йўқлигидан, уларнинг ўзлари эса таълим жапраёнида фарзандларига ёрдам бериш ҳолатида эмаслигидан шикоят қилишди.

XS
SM
MD
LG