Ссылки доступа

Адвокат: Батукаев бўйича ишни ҚР шаҳар судида кўришни белгилаш ноқонуний


23 июл куни Бишкек шаҳар судида жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши ҳақидаги ишни шаҳар судида кўриб чиқиш белгиланди.

Бу ҳақда Замир Жоошев – мазкур иш бўйича айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати хабар қилди.

Адвокатнинг Facebookдаги саҳифасида ёзишича, 23 июль куни ишни шаҳар судида кўриб чиқилиши Жиноий-процессуал кодекс қоидаларига зид.
«ЖПК га кўра, биринчи инстанциядаги суд ҳукми устидан шикоят ҳукм қарори кунидан бошлаб 30 кун мобайнида берилиши мумкин. Батукаев иши бўйича Первомайск туман судининг ҳукми жорий йилнинг 23 июнида чиқарилган. Демак, 23 июлгача даъво аризаси киритишимиз мумкин, Алмазбек Атамбаевнинг адвокатлари шунга ҳозирлик кўраяпмиз. Бироқ собиқ президентнинг адвокатларидан ариза келиб тушишини кутмай ишни шаҳар судига топширишнган, у ерда эса жараённи бошлашга улгуришди», - ёзди Жоошев.

Унга кўра, ЖПКнинг яна бир талаби бузилган, яъни 30 кун мобайнида жиноиий иш материаллари туман судида туриши ва келиб тушган шикоятлар ва ушбу вақт якунига етгани бўйича тақдимот билан бирга апелляцион инстанцияга топширилиши керак.

23 июн куни Бишкекнинг Первомайск туман судида криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги суд иши якунланди. Тўрт нафар гумондордан фақат собиқ президент Алмазбек Атамбаев қамоқ жазосини олди.

Суд Алмазбек Атамбаевни мол-мулкини мусодара қилиш йўли билан 11 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари, у давлат мукофотлари –«Данакер» ва «Манас» орденлари, «Данк» медали, президентнинг номига берилган соатдан маҳрум қилинди. Шунингдек, ҳукмга кўра, унинг ва яқинларининг мол-мулки мусодара қилинади.

XS
SM
MD
LG