Ссылки доступа

Трамп: АҚШ да коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашади


АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларда коронавирус тарқалишига оид вазият ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди.

Апрелдан бери мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ ҳолат бўйича биринчи марта ўтказган брифинг чоғида Трамп эмдори ишлаб чиқиш ва даволаш усуллари соҳасидаги илгари силжиш ҳақида гапирди.

Трамп 21 июль куни Оқ уйда Қўшма Штатларнинг айрим қисмлари “ўзини яхши ҳис қилаётгани” ни айтиб, америкаликларни ниқоб тақишга чақирди. Олдинроқ Трамп бир неча ойлар мобайнида ниқоб тақишдан ва уни мажбуран тақишга чақиришдан бош тортган эди. Энди Трамп ниқоблар вирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятга “таъсир кўрсатиаётгани” ни айтди.

Ўтган суткада COVID-19 мингдан ортиқ америкаликлар ҳаётини олиб кетди. Бу 10 июндан бери рекорд сон, ўшанда ҳам мамлакатда ўлим билан тугаган мингдан зиёд ҳолатлар қайд этилган.

Бошқа давлатлар ҳам COVID-19 касаллигининг кенг тарқалишига дуч келиб, вирус тарқалишини ушлаб қолишга қаратилган қадамларни ташламоқда. Австралияда мельбурнликларга кўчаларда ниқоб тақиш мажбуриятини юкладилар. Мексикада ўлганлар сони 40 мингдан ошди.

Бразилияда бир кун ичида 41 мингдан кўпроқ юқишнинг янги ҳолатлари ва деярли 1400 ўлим рўйхатга олинди.

XS
SM
MD
LG