Ссылки доступа

Уй шароитида даволанаётган беморлар сони маълум қилинди


Ўзбекистон бўйича коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган беморлар сони 1706 нафарни ташкил қилмоқда.

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

  • Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
  • Aндижон вилоятида — 136,
  • Жиззах вилоятида — 22,
  • Навоий вилоятида — 40,
  • Наманган вилоятида — 21,
  • Самарқанд вилоятида — 96,
  • Сирдарё вилоятида — 156,
  • Сурхондарё вилоятида — 101,
  • Қашқадарё вилоятида — 21,
  • Тошкент вилояти — 637,
  • Тошкент шаҳрида — 413 нафар бемор уйда даволанмоқда.

Таъкидланишича, беморларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди.

XS
SM
MD
LG