Ссылки доступа

Қирғизистонлик мигрант аёлларни жазолашга чақириқлар янграган видео бўйича муҳокама бошланди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қирғизистонлик муҳожир аёлларни жазолашга чақириқлар янграган видео бўйича текширувни бошлашди.

Улар бошқа миллат вакиллари билан учрашаётгани бундай чақириққа сабаб бўлган.

Бу ҳақда 22 июл куни ҚР ички ишлар вазирлигидан хабар қилишди. Вазирлик маълумотига кўра, Қирғизистон ИИВнинг Россиядаги ваколатхонаси Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги контентни кузатиб бормоқда, уларда қонунни бузиш аломатлари мавжуд бўлса, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда чоралар кўрилади.

Вазирликнинг яна қайд этишича, яқинда вазирлик ходимлари Россиядаги қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашган ва қонунга зид бўлган, жавобгарлик кўзда тутилган бундай чақириқларнинг олдини олиш бўйича эҳтимолий чораларни муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 21 июлдан бошлаб Интернетда видеоёзув тарқатилмоқда, унда Москвада йиғилган қирғизистонлик мигрант йигитлар агар ҚР дан бўлган аёллар бошқа миллат эркаклари билан бирга юргани кузатилса, уларга нисбатан зўравонлик ҳаракатини амалга оширишга чақиришади.

Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бу ёш йигитларни жавобгарликка тортишга чақирар экан, ҳар бир киши ўз ҳаёти жавоб бериши мумкинлигини эслатди. 2019 йилда Қирғизистоннинг РФдаги элчихонаси Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар 1,2 миллионга яқинлашиб қолганини хабар қилди. Уларнинг аксарияти хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳасида меҳнат қилади.

XS
SM
MD
LG