Ссылки доступа

ОТМга кирмоқчи бўлган ёшлар энг кўп тиббиёт ва ҳуқуқшунослик соҳасига қизиқмоқда


Олий таълим муассасаларига киришга талабгор бўлган ёшлар орасида тиббиёт ва ҳуқуқшунослик соҳалари энг харидоргир бўлиб турибди.

Бунга Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган 2020-2021 ўқув йили учун танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган ОТМлар рўйхатига ўрганиш орқали ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Хусусан, Андижон тиббиёт институтидаги битта ўринга 27,81 та, Тошкент давлат юридик университетига 24,35 та, Тошкент тиббиёт академиясига 24,2 та, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига 22,58 та, Навоий давлат кончилик институтига эса 19,5 та ариза тўғри келмоқда.

Ўзбекистондаги ОТМларга ҳужжат топшириш 20 июль куни якунланган эди. ДМТ маълумотига кўра, бу йил рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG