Ссылки доступа

Хитой Марсни ўрганиш бўйича биринчи миссияни ишга туширди


Хитой ўзининг биринчи "Тяньвэнь-1" сайёралараро автоматик станциясини учирди.

У 2021 йилнинг 11 февралида Марсга етиб бориши керак. Бу ҳақда Хитойнинг “Синхуа” давлат агентлиги хабар беради.

"Чанчжэн-5" оғир ракета ташувчи бортида космик аппарати билан 23 июль куни Хайнан жанубий провинциясининг Вэнчан космодромидан старт олди. Парвоз бошланганидан тахминан 36 дақиқа ўтиб зонд кўзланган орбитага муваффақиятли чиқди.

Миссиянинг мақсади — Марсда ҳаёт изларини топиш, шунингдек, инсоният томонидан сайёранинг ўзлаштирилиши имкониятини ўрганиш. Агар миссия муваффақиятли ўтса, олимлар сайёра атмосферасини, рельефини, магнит майдони ва бошқа ўзига хосликларини ўрганишлари мумкин бўлади. Марсни ўрганиш — 2017 йида Хитой расмийлари томонидан эълон қилинган Қуёш тизимини тадқиқ қилиш бўйича миқёсли лойиҳанинг бир қисмидир.

У Ойга парвозни, Юпитерга ва астероидларга миссияни ва миллий орбитал станция қурилишини кўзда тутади. Бунинг учун ўта оғир ракета ташувчи ишлаб чиқилди, Хайнан оролида янги космодром қурилди.
"Тяньвэнь-1" нинг учирилиши шу ҳафтадаги иккинчи марсга оид миссия бўлди. 20 июл куни Марсни ўрганиш учун Бирлашган Араб Амирликлари ўзининг фазовий аппаратини учирди.

XS
SM
MD
LG