Ссылки доступа

Тожикистонда коронавирус сабабли Ийди Қурбон намози ўқилмайди


Тожикистонда Қурбон байрам 31 июль куни нишонланади. Бироқ коронавирус сабабли жамоавий байрам намози ўқилмайди.

Бу ҳақда 22 июль куни Душанбедаги матбуот анжуманида Тожикистон дин, миллий анъана ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси раиси Сулаймон Давлатзода хабар берди.

«Бизда ижроия ҳокимиятнинг маҳаллий органлари томонидан тасдиқланган зиёратчиларнинг рўйхати бор. Дунёда пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланса, хажга жўнатишда бу йили коронавирус туфайли зиёрат амалга ошириша олмаганларга устуворлик берилади», дейди қўмита раҳбари.

Саудия Арабистони расмийлари апрелда навбатдаги хажни амалга оширишни ният қилган дунё мусулмонларини бу каби барча режалардан воз кечишга чақирди. 20 мартда кўп асрлардан бери биринчи марта пандемия сабабли ислом оламининг икки муқаддас қадамжоси – Макка ва Мадинадаги икки масжид тўлиқ ёпилди. Олдинроқ, 17 март куни Саудия расмийлари қолган барча масжидларда намоз ўқишни таъқиқлашди ва умра ўтказишни ҳам маън қилишди.

Тожикистон Ислом маркази уламолари кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода матбуот анжуманида хабар қилишича, мамлакатда Ийду Қурбон байрами 31 июль куни нишонланади. Бироқ коронавирус туфайли жамоавий байрам намози ўқилмайди.

Тожикистон муфтийси мусулмонларга қурбонликни қуёш чиққанидан бир соат ўтиб амалга оширишни тавсия этди. Диний қўмита эса “идгардак” дан, яъни болаларнинг эрталабдан ноз-неъмат ва ширинликлар олиш учун қариндошлар ва қўшниларникини айланиб чиқиш урфидан воз кечишни тавсия этмоқда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, COVID-19 билан зарарларганларнинг умумий сони 7015 кишига етди, 58 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG