Ссылки доступа

ҚР ИИВ: Ватандош аёлларни “жазолаш”га чақирган Москвадаги мигрантлар очиқ кечирим сўрашди ва ўз айбига иқрор бўлишди


Хорижликлар билан учрашадиган Москвадаги қирғиз қизларни “жазолаш”га фаол чақириб келган шахслар аниқланди.

Бу ҳақда ҚР ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, улар 1992 ва 1996 йилда туғилган Қирғизистоннинг Чуй вилояти фуқароларидир.

«Улар эҳтиётсизлик ортидан ижтимоий тармоқлардаги сўзлари учун Қирғизистон халқи олдида ошкора кечирим сўрашди ва ўз айбига иқрор бўлишди. Шундан кейин уларни Москвадаги ИИВнинг эктремизмга қарши кураш бўйича Марказига уларнинг чақириқларига РФ қонунчилигига мувофиқ юридик баҳо бериш мақсадида чақиртирилди», - хабар беради ҚР ИИВ.

22 июл куни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси биносида диаспора вакиллари ва фаоллар билан Россия ИИВ ва ҚР ИИВ ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкиллаштирилди, унда ёшларни миллатлараро низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ижтимоий тармоқлар ва турли мессенжерларда эҳтиётсиз сўзлар айтишни тўхтатишга оид чақириқлар янгради.

18 июлда Екатеринбургда Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирлари ўртасида можаро юз берди. Интернетда тарқалган видеоёзувлардан тахминан 80 нафар йигитлар бир-бирини таёқ, арматура ва тошлар билан калтаклаётганини кўриш мумкин. Ўша куни WhatsApp мессенжери орқали гўёки тожиклар икки қирғизни ўлдиргани, шу муносабат билан “қасос олиш” чақириқлари янграган ахборот тарқатилиши бошланди. Эртасига худди шу жойда 200 га яқин мигрантлар йиғилиб, йўлларни тўсиб олишди, натижада навбатдаги жанжал содир бўлди.

Шундан кейин Москвадаги мигрантлар орасида видео тарқалиб, унда бошқа миллатлар вакиллари билан учрашиб юрган қирғиз қизларни жазолаш чақириқлари янграйди. Ушбу ёзувда 20 га яқин номаълум ёш йигитлар мигрантларга мурожаат қилиб, уларга бу қизларнинг юриш туришини фото ва видеога ёзиб олишни, икки марта огоҳлантиришни, учинчи марта уларни калтаклашга чақирдилар.

XS
SM
MD
LG