Ссылки доступа

Қозоғистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 600 тонна ун йўллайди


flour for the poor
flour for the poor

Қозоғистон қўшни Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида бир неча юз тонна озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатади.

Бунга оид қарор мамлакат бош вазири Асқар Мамин томонидан 20 июль куни имзоланган.

Инсонпарварлик ёрдами юки орасида 600 тонна ун, 250 тонна гречиха, 100 минг литр ўсимлик мойи, 50 минг банка сут консерваси бор.

Гуманитар юкни Ўзбекистонга етказиш вазифаси Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлигига топширилган.

XS
SM
MD
LG