Ссылки доступа

Туркманистон Мустақиллик ва Нейтралитет байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда


Туркман расмийлари Мустақиллик куни ва Нейтралитетнинг 25 йиллиги санасини оммавий байрам қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бутун дунёда коронавирус бўйича ташвишланиш ва ЖССТниг Туркманистонга мамлакатда ҳудди коронавирус бордек ҳаракатланишни тавсия этганига қарамай, туркман расмийлари мустақиллик куни ва Нейтралитетнинг 25 йиллигини оммавий байрам қилишга тайёрланмоқда.

Глобал пандемия бошланганидан бери Туркманистон Наврўз, Саломатлик куни, Туркман оти куни, Ғалаба куни, Велосипед куни ва Президентнинг туғилган куни каби айёмларни оммавий нишонлади.
22 июл куни Ашхабоддаги Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича, ҳукуматда намойишлар, тантанали таддбирлар, концертлар ва бошқа оммавий тантаналар ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги масалани муҳокама қилмоқдалар. Унинг яна қайд этишича, Турманистон Нейтралитетининг 25 йиллигини байрам қилишга тайёргарлик бўйича махсус топшириқ бор.

Қайд этиш керак, ҳозирги вақтда мамлакатда жамоат жойларига боришга фавқулодда кескин чекловлар жорий этилди. Мамлакатда коронавирус ҳолатлари йўқлигини таъкидлаётган Туркманистон бозорлар ва савдо марказларини, корхона ва хизмат кўрсатиш корхоналари ва кўнгилочар масканларни, спорт объектлари, умумий овқатланиш корхоналарини ёпди. Аҳолининг кўпчилик тўпланган жой ва жамоат транспортида ижтимоий масофага риоя қилиши ва ниқоб тақиши мабурийлиги белгиланди.

Мамлакатда COVID-19 аломатлари учун характерли тартибда кузатилаётган касаллик ва ўлим ҳолатлари ўсиши кузатилмоқда.
Охирги икки йилда Туркманистон Мустақиллик кунини сентябрь охирида, нейтралитет кунини декабрда байрам қилмоқда. Давлат раҳбари байрамлар ва тантанали маросимларни одамлар кейинчалик узоқ вақт эслаб юришлари учун худди катта турман тўйига ўхшаб “юқори ташкилий даражада” ўтказилишини ҳар доим талаб қилади.

«Аммо байрамларга топширилиши урф бўлган объектлар қурилиши деярли тўхтаб қолган», деб хабар беради Ашхабоддаги қурилиш участкаларини айланиб чиққан мухбир. Бу объектлар орасида янги трибуна, “Аркадағ” меҳмонхонаси ва янги конгресс-марказ кабилар бор.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда ҳозирги вақтда 2,5 минг йирик объектларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. «Биз катта талпиниш билан янги шаҳарлар ва посёлкалар қуришга киришдик, юзага келган ҳолатларга қарамай, бу ишни давом эттирамиз», президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради 13 июль куни давлат ахборот агентлиги.

Хабар қилинишича, мазкур объектларнинг умумий қиймати 37 миллиард доллардан иборат ва энергия ресурслари нархи мисли кўрилмаган даражада арзонлашиши сабабли жаҳон иқтисодиётидаги вазият уларни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

XS
SM
MD
LG