Ссылки доступа

Коронавирус тарқалиши ортидан гўрковларга талаб кучайган


Тошкент ва йирик шаҳарларда махсус гўрковлар гуруҳларини ташкил қилиш таклиф этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус тарқалиши юзасидан тақдим этаётган кундалик статистикага нисбатан ишонч кун сайин сўнмоқда.

“Бу ерда ҳар икки томон ўзича ҳақ – ССВ аниқ ҳужжатлар асосида иш кўради, беморда айнан коронавирусни қайд этувчи тест натижалари бўлсагина, рўйхатга киритади. Ўлим сонлари ошаётганини кузатиб турган аҳоли эса ўзи эшитган ҳодисаларга кўпроқ ишонади”, деб ёзади журналист Аброр Зоҳидов. Шунга кўра, вазирликка коронавирусга чалингани расман қайд этилмаган, аммо яққол белгиларига кўра COVID-19 экани маълум бўлган марҳумларни ҳам алоҳида эълон қилиш таклиф этилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вазиятда гўрковларга ҳам талаб кучайяпти.

“Ҳозирги вазиятда ана шундай беморлар вафот этса, шифохоналарнинг катта-кичик ходимлари норасмий равишда уларни дафн қилишга (яъни майитни ўраш, олиб бориш, қабристонга олиб кириш...) жалб қилиняпти. Бу амалиётга чек қўйиш керак. Вақтинча бўлса-да, ҳеч бўлмаса Тошкент ва йирик шаҳарларда махсус гўрковлар гуруҳлари ташкил қилиш ҳамда улар учун қўлланма яратиш керак. Албатта, ишлайдиганларни топиш муаммо бўлиши мумкин. Лекин яхши ҳақ тўланса, албатта, ишчи топилади. Қолаверса, савобталаб ва кўнгиллиларни ҳам унутмаслик керак”, деб ёзади А.Зоҳидов.

Таъкидланишича, махсус гўрковлар гуруҳининг ташкил этилиши тиббиёт ходимларининг қимматли вақтини тежашга хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG