Ссылки доступа

Қирғизистонда ЙХҚ бузгани учун ундирилган жарима пулларини тез ёрдам машиналари сотиб олишга йўналтирилади


Бош вазир мажбурий тиббий суғурта Фондига тезкор тартибда 145 млн сом($1,9 млн)га тез ёрдам автомобиллари сотиб олишга ҳужжатларни тайёрлаш топшириғини берди.

Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, бу маблағлар “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда жарима кўринишида келиб тушган пуллардир.

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида бюджетга жарима кўринишида келиб тушадиган сумманинг бир қисмини тез ёрдам ишини яхшилашга йўналтириш режалаштирилаётгани ҳақида биринчи марта ўтган йилнинг июлида хабар қилинган эди. Ўшанда тез тиббий ёрдам хизмати учун транспорт сотиб олишга 35 млн сомдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG