Ссылки доступа

Қозоғистонда бир суткада 1494 та коронавирус ҳодисаси аниқланди


Қозоғистонда ўтган суткада коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги 1 494 ҳодисаси тасдиқланди, деб хабар беради соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июль куни.

Шанба куни Нур-Султонда 284 та касаллик ҳолати аниқланди (ўсиш бўйича етакчи). Иккинчи ўринда – Шарқий-Қозоғистон вилояти – 192 та янги ҳолат. Собиқ пойтахтда ўтган суткада 173 та юқиш ҳодисалари қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, коронавирус инфекциясининг умумий қайд этилган ҳолатлари сони 81720 ни ташкил этмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича умумжаҳон рўйхатида ўтган йили янги турлаги коронавирус тарқай бошлаган Хитой ортидан бормоқда. Шанба куни Хитойда касалланишнинг умумий сони 86381 ни ташкил этди.

COVID-19 нинг расмий стастикасига пневмония ҳодисалари киритилмаган, Қозоғистонда унинг тарқалишини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нотўғри ташхисланган коронавирус инфекцияси деб ҳисобламоқда. Июль ойи ўрталарида мамлакат расмийлари COVID-19 га ўхшаган пневмонияни 1 августдан коронавирус инфекцияси статистикасига қўшиб боришлари ҳақида баёнот беришганди, аммо ўтган ҳафта соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой янгиланган базага зотилжам билан оғриганлар ва ундан 1 августгача ўлганлар киритилмаслигини айтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлимга олиб келган ҳолатлар статистикасини ҳафтада бир марта, душанба кунлари янгилайди. Ҳафта бошида расмийлар коронавирусдан ўлим ҳолатлари 610 тага етганлигини хабар қилишганди. Яна 319 кишининг ўлими сабаби коронавирус бўлганига қарамай, бошқа касаллик деб топилди, COVID-19 эса “ҳамроҳ” диагноз сифатида кўрсатилди.

XS
SM
MD
LG