Ссылки доступа

ЕИ Марказий Осиёда COVID-19 га қарши 3 млн евролик дастурни ишга туширди


Европа Иттифоқи «COVID-19 Марказий Осиё давлатларида: инқирозга қаршилик кўрсатиш чоралари» (CACCR) номли, бюджети 3 млн еврога тенг дастурини ишга туширди.

Бу ҳақда ЕИнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабар беради.
Қайд этилишича, дастур Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимларининг пандемияга қарши курашдаги эҳтиёжини таъминлашга қаратилган. Минтақада COVID-19 тарқалиши оқибатларини юмшатишда кўмак кўрсатилади.

«Қирғизистонда турли тадбирлар ўтказишдан ташқари, дастур доирасида тестлаштириш ва лаборатория диагностикаси имкониятлари кучайтирилади, тиббий ходимлари учун сифатли СИЗлар етказилади, профилактикадаги камчиликлар ўрганилади, пандемияга тайёргарлик ва қаршилик кўрсатиш йўриқлари кучайтирилади. Ходимларнинг етишмовчилиги ҳамда мамлакатнинг фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш соҳасининг самарали фаолиятига таъсир кўрсатаётган тўсиқларнинг таҳлили ўтказилади», - деб хабар беради ЕИ ваколатхонаси.

Дастур уч босқичга бўлинади, биринчи босқичда энг тезкор сўров ва эҳтиёжлар қондирилади, иккинчи босқичда, пандемия чўққиси ўтиб бўлганидан кейин, асосий эътибор қайта тикланишга ҳамда COVID-19 нинг эҳтимол тутилган иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришга қаратилади. Якунловчи босқичда соғлиқни сақлаш тизимининг барқарор, самарали ва мустаҳкам тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилади.

Марказий Осиё мамлакатлари учун икки йиллик минтақавий дастур 2020 йилнинг июлида Европа Иттифоқининг бюджети 124 млн евро бўлган “бирдамлик ёрдами пакети” доирасида ишга туширилган.

XS
SM
MD
LG