Ссылки доступа

Тожикистон расмийлари касалхоналарда COVID-19 юқишидан бирорта ҳам шифокор ўлмаганини айтди


Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода мамлакат касалхоналарида коронавирус юқишидан бирорта ҳам шифокор ўлмаганини айтди.

"Коронавирусга чалинган беморни даволаш чоғида шифокорнинг иш жойида юқтириб олгани ва ундан вафот этгани ҳолатлари юз бергани йўқ.

Врач ҳам Тожикистоннинг оддий бир фуқароси сифатида гигиена, сантар-эпидемиология меъёрларига риоя этмагани учун кўчада, уйда, одамлар кўп тўпланган жойларда касалликка йўлиқиши мумкин", – дейди вазир
Жамолиддин Абдуллозода COVID-19 га чалинган шифокорлар сони борасидаги журналистларнинг саволига жавоб бермади. Шу билан бирга яна бир бор мамлакатда “коронавирусга чалинган беморлар даволанадиган тиббий муассасаларда бирорта шифокор ўлими қайд этилмагани”ни қўшимча қилди.

Унга кўра, фақат Тожикистон ССВ статистикаси “аниқ ва асосланган” бўлиши мумкин, айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари томонидан йиғилаётган статистика ишончли ҳисобланмайди. "Чунки лаборатория таҳлилларисиз ҳеч ким бу коронавирусми ёки йўқ, айта олмайди", – деди Абдуллозода.
Соғлиқни сақлаш вазирининг қайд этишича, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашган, аммо эпидемиянинг иккинчи тўлқини такрорланишини рад этмади.

Озодлик радиоси таҳририяти ўзининг текшируви натижалари бўйича ахборот тўплашга ва коронавирус инфекциясидан июнь ойи охиригача 152 киши ўлимини тасдиқлашга муваффақ бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 26 июн ҳолатига кўра, мамлакатда COVID-19 дан атиги 52 бемор вафот этган холос, бу журналистлар маълумотидан кўра, камида уч маротабага камдир (5691 юқиш ҳодисасида).

Текширув ўтказувчилар яна шунингдек, коронавирусдан ўлгани тахмин этилган 442 қурбоннинг номини чоп этдилар. Ушбу маълумотга кўра, Тожикистонда COVID-19 қурбонларининг аксарияти – тиббий ходимлар (72 киши) ва таълим соҳаси ходимлари (67 киши).

Масалан, биргина Хатлон вилоятида 26 нафар шифокор ўлими қайд этилган, расмий ҳужжатларда 24 нафарининг ўлимига пневмония сабаб бўлгани кўрсатилган, икки нафарида коронавирус тасдиқланган. 5 июл куни Хўжанддаги коронавирус касаллари даволанаётган туғруқхона бош шифокори вафот этди, шундан кейин шифохонани карантинга ёпишди.

Тожикистонда COVID-19 дан ўлган, аммо расмий сатистикага киритилмаган аксарият қурбонларга “зотилжам” (ўпка шамоллаши) ташхиси қўйилди, аммо шунга қарамай, беморларни зудлик билан карантинга жўнатишди. Шунингдек, ОАВ COVID-19 беморлари даволанаётган касалхоналарда индивидуал ҳимоя воситалари етишмовчилиги ҳақида ёзди.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 7600 киши коронавирус инфккциясига йўлиққан, 58 киши вафот этган.

XS
SM
MD
LG