Ссылки доступа

Қозоғистонда болани ўғирлаб зўрлашда гумондор қамоққа олинди


Қарағанда вилояти Сатпаев шаҳрида яшовчи 62 ёшли кимса беш ёшли қизни ўғирлаш ва зўрлаш гумони билан қамоққа олинган.

Беш ёшли қизчани ўғирлаш ва зўрлашда гумонланган, қидируви ва топилиши 24 июль куни ғалаён ва тартибсизликларга олиб келган Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти, Сатпаев шаҳрида яшаган 62 ёшли кимса қамоққа олиди. Ҳибсга олинганлик тўғрисидаги ахборотни Озодлик мухбирига Сатпаев шаҳар судидан беришган, хабар беришларича, 26 июль куни суд гумондорни икки ой муддатга қамоқда сақлашга санкция берган. Полиция ҳозирча гумондорга тайинланган чорани изоҳламаган.

Тартибсизликлар ва етказилган зарар муносабати билан қўлга олинганлар тўғрисида ҳамон расман хабар берилмаяпти. Полиция ва ҳокимият сукут сақлаб турибди. Олдинроқ, ИИВ ҳуқуқ ва тартибни бузганлар шахси аниқланаётганини ва “безорлик ҳаракати” учун жавобгарликка тортилишларини айтди.

Расмийлар ўтган жума куни таъкидлашганидек, исёнлар чоғида “ҳеч қандай айби бўлмаган одамлар”га зиён етказилган, бироқ қандай мулкка зиён етказилгани очиқланмади. Сатпаевдан тарқалган видеоёзувларда полициянинг уриб синдирилган хизмат машиналари, полиция биноси ёнида жойлашган, ахлат майдончасига ўхшаш олов қамраб олган объект кўзга ташланади.

24 июлга ўтар кечаси Қарағанда вилояти Сатпаев шаҳрининг юзлаб турғунлари маҳаллий яшовчилардан бири беш ёшли қизчани ўғирлаб квартирасида ушлаб тургани тўғрисидаги хабардан кейин кўчаларга чиқишди. Бир неча ёш йигитлар гумонланувчи зўравоннинг хонадони деразасини синдиришди. Уй олдида тўпланган оломон воқеа жойига етиб келган полициячилардан оломонча суд қилиш учун ўзларига эркакнинг топширилишини талаб қилишди.

Маҳаллий расмийлар ва полициянинг хабар беришича, беш ёшли қизча касалхонадаги текширувдан кейин жума куни ўз ота-онасига топширилган ва ҳозирда уйида қолмоқда. 26 июль куни ОАВ қизча ота-онасининг мурожаатини тарқатди, унда улар қизчани қидиришда иштирок этган кўнгиллиларга миннатдорчилик билдиришади, ва қозоғистонликларни қизча суратини тарқатишни тўхтатишга, ҳодисани ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиш ва “турли ишончсиз ахборотни тарқатиш”ни бас қилишга чақирдилар. Мурожаатда ота-она маблағ йиғиш зарурати йўқлигини ва ҳозир молиявий кўмакка муҳтож эмасликларини айтишган.

XS
SM
MD
LG