Ссылки доступа

Вилоятларда ҳам Тошкентда бўлгани каби махсус поликлиникалар ташкил этилади


Вилоятларда коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган “махсус поликлиникалар” ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда, Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган “махсус поликлиникалар” фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарор қилган.

“Махсус поликлиникалар” ва махсус тақсимлаш марказларининг фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида туну кун фаолият кўрсатиши белгиланган.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган ва унинг вазифалари белгилаб берилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилгани ҳақида хабар қилган эдик.

XS
SM
MD
LG