Ссылки доступа

Бишкекдаги масжиддан коронавирусга чалинганлар учун дала госпитали сифатида фойдаланишмоқда (видео)


Как работает полевой госпиталь для людей с коронавирусом в пригороде Бишкека
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:41 0:00

Бишкекнинг дала госпиталларида тиббий ходимлар кўнгилли сифатида ишламоқда.

Уларнинг айримлари ўзининг асосий ишидан кейин қўшни бўлиб яшайдиган одамларни қутқариш билан машғул. Масалан, Бишкек остонасидаги Биримдик қишлоғида яшовчи шифокорлар маҳаллий масжидда очилган стационарда навбати билан ишлашарди.

Ушбу ижарага олинган хонадонда тўрт киши истиқомат қилади. Ухлаш ҳам, ейиш ҳам, телевизор кўриш ҳам – ҳаммаси бир хонада. Махабат Дюйшеева ва унинг оиласи учун бу вақтинча бошпана. Айни шу посёлкада улар ўз уйларини қурмоқда. Ҳозир эри ва Махабат фарзандлари иш бўйича тарқалиб кетган. Унинг ҳам ишга бориш вақти бўлди. Махабат – ҳамшира.

"Маошларимиз катта эмас, доимий кредитлар олишга тўғри келади. Натижада уйчамизни сотиб, бу ерда биз орзу қилган катта уйни қуришга қарор қилганмиз. Ҳозирча ижара уйда яшаяпмиз. Худо насиб этса, апрелда биз бу қишлоқдаги янги уйимизнинг қурилишини якунлаймиз", – дейди у.

Махабат ҳозир меҳнат таътилида, бироқ одамлар эпидемиядан ўлар экан, у дам ололмади. У яшаётган посёлкада, маҳаллий масжидни касалхонага мослаштиришди: гиламларни йиғиштириб, намоз ўқиладиган махсус меҳробни касалхона пардаси билан ёпишди. Госпиталнинг биринчи иш кунида Махабат келиб ўз ёрдамини таклиф этди.

"Маҳаллий яшовчилар жуда тез бирлашиб, масжидда кундузги стационар очишга қарор қилишди. Шу заҳоти кроват, матраслар келтиришди. Мен ёрдам беришга қарор қилдим. Керакли барча нарсаларни яшовчиларнинг ўзлари сотиб олишди. Одамларнинг ўзлари дори, пулни келтиришди. Посёлкамиз турғунлари бу қадар тез садо беришларини кутмагандим", – дейди Махабат.

Ижтимоий тармоқларда аҳил қўшнилар ҳақида билишгандан кейин ҳар ердан ёрдам кела бошлади: Жанубий Корея, Россия ва Чехиядаги қирғизистонликлардан. Қишлоқ бошқарувидаги амалдорлар ҳам садо берди. Сўнгра госпиталга кислород келтиришга ёрдамлашишди.

"Кислородни мана бундай очамиз, сўнгра бу трубаларни беморга берамиз. Кислород мана бу сув орқали ўтади ва кейин инсоннинг нафас олиш йўлларига тушади", – деб кўрсатади ҳамшира.

Мана бир неча кундирки, госпиталдаги койкалар бўшаб ётибди. Кеча укол ва капельницага ўнга яқин киши келди. Икки ҳафта илгари эса шифокорлар бир бемордан иккинчисига югуриб улгуришолмаётганди.
"Оғир беморлар ҳам бўлди, биз кислородга улаган пайтда чироқ ўчиб қолган пайтлар бўлди. Беморларни қутқарииб қолиш учун нималар қилмадик", – деб эслайди Махабат.

Ўтган барча кунларда масжидга навбати билан олти нафар шифокор келишди. Бир жарроҳ ва бир ҳамширани қишлоққа маҳаллий расмийлар жўнатишди. Қолган барча шифокорлар – Биримдик яшовчилари бўлиб, бу ерда ҳар сменада 12 соатдан кўнгилли равишда ишлашди. Уларга пул тўлашадими, аввалига тушунарсиз эди, чунки шунчаки одамларни қутқариш зарур эди.

Олдинроқ туман расмийлари шифокорларни расман рўйхатга олди. Ўтган барча иш вақтида давлат уларга тахминан 120 доллардан тўлашга ваъда берди. Махабат бу пулларга ҳам хурсанд бўлди, аммо маҳаллий фаоллар хорижда яшаётган қирғизистонликлар жўнатган пулларни шифокорлар маошига сарфлашга қарор қилишди. Натижада уларнинг ҳар бири давлат касалхонасида оддий врач оладиган маошдан деярли беш баробар кўп пул оладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG