Ссылки доступа

ФХХ ходимлари Москва остонасида Тожикистон фуқаросини отиб ўлдиришди, у оммавий отувга тайёрланган


ФХХ “Москвадаги одамлар оммавий тўпланадиган жойларнинг бирида теракт олдини олгани” юзасидан ҳисобот берди.

Кўзда тутилган террорчи Химкадаги отишмада ўлдирилган, унинг ёнидан Тожикистоннинг 19 ёшли фуқароси Одил Қаюмов номига берилган ҳужжат топилган.

Химкадаги ташландиқ гаражлар ҳудудида, хизмат маълумотига кўра, “шубҳали мавҳум эркак” аниқланган бўлиб, қўлга олиш ва текширувга уриниш пайтида ўт очган. Воқеа жойида Калашников автомати, унга учта магазин, иккита Ф-1 ва битта РГД гранаталари топилган. Тинтув пайтида “йўқ қилинган бандит Суриядаги халқаро террорчи гуруҳ эмиссарлари билан алоқада бўлган” ва “фуқароларни оммавий отишга тайёргарлик кўрган”, дейилади ФХХ хабарида.

Ўлдирилган эркак – пойтахтда ижарага олинган квартирада яшаб келган Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси.Унинг акаси ҳам қўлга олинган. Қайд этилишича, у бир неча кун укасининг Сурияга чиқиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қидирган.

"Мен унинг Суриялик террорчилар билан мулоқот қилаётгани юзасидан гумонга бора бошладим. Икки ҳафта илгари у дом-дараксиз йўқолди, бу ҳақда мен дарҳол Россия ИИВга хабар қилдим", – дейди ФХХ тарқатган видеода ўлдирилган йигитнинг акаси.

Ушбу видеода эркак кишининг жасади ва сумкаси ҳам кўриниб турар, сумкада кийимдан ташқари, бир неча граната ва автомат магазинлари кўзга ташланади.

Тергов қўмитасининг Москва остонаси бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Ольга Врадийнинг хабар қилишича, ҳозирча “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳаётига тажовуз” моддаси бўйича жиноиий иш қўзғатишган. Жиноятнинг эҳтимол тутилган қатнашчиларини қидириш ишлари кетмоқда.

XS
SM
MD
LG