Ссылки доступа

Туркман фаоллари Вашингтонда бир кунда учта норозилик акцияси ўтказишади


АҚШда яшаётган Туркманистон фуқаролари туркман ҳукуматининг сиёсатига ошкора қарши чиқмоқдалар.

29 июл куни туркман фаоллари гуруҳи бир кунда Вашингтонда бирданига учта норозилик акциясини ўтказади. Бўлғуси тадбирлар ташкилотчиларининг Озодлик радиосига ҳикоя қилишларича, дастлабки митинг 11:30 да Вашингтондаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биноси қаршисида, сўнгра АҚШ конгресси биноси олдида бўлиб ўтади ва Туркманистон элчихонаси олдида якунланади.

Ташкилотчилардан бири Олга Чариеванинг айтишича, митинглар шаҳар расмийлари билан келишилган, уларни ўтказиш учун расмий рухсатнома олинган.

Унга кўра, норозилик акцияси қатнашчилари мурожаат билан чиқиш ниятида бўлиб, ўз саволларини ЖССТ, АҚШ расмийлари ва Туркманистоннинг Вашингтондаги элчихонаси вакилларига қаратишган.

"Саволлар жуда кўп. Мамлакатдаги коронавирус ҳақида бизга хабар берсин. Нега улар яширишаяпти, коронавирус ҳақида гапиришмаяпти, аҳолига ҳеч нарсани хабар қилмаяпти. Улар ниқоблар тақишга мажбур этмоқда, кссалликнинг тарқалиши олдини олиш учун жамоат жойларида тўпланишни таъқиқлаяпти, аммо нега сабабини тушунтирмаяпти", - дея қайд этади Ольга Чариева Озодликка интервьюсида.

Туркманистон ўз ҳудудида коронавирус йўқлигини иддао қилишда давом этаётган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Озодлик радиосининг Туркманистондаги мухбирлари ва бошқа мустақил медиа нашрлари ҳар куни КОВИД 19 аломатлари билан келиб чиқаётан касаллик қурбонлари ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Шу кунларда туркман фаоллари Туркманистонда COVID-19 қурбонлари тўғрисида маълумотларни акс этирган вебсайт яратишди.

XS
SM
MD
LG