Ссылки доступа

Уфа шаҳрида сирли пневмония ҳолатлари кўпаймоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади.

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Уфа шаҳрида сирли пневмония ҳолатлари кўпаймоқда. Уфа шаҳрида тарқалаëтган пневмония симптомлари коронавирусникига ўхшаш экани айтилмоқда. (видео)

- Тошкентлик Ромео номи билан танилган актер Рустам Сагдуллаев 70 ёшга тўлди. Халқ ардоқлаган, аммо ҳозирча Халқ артисти унвонига эга бўлмаган ўзбекистонлик кино устаси Рустам Сагдуллаев 70 ёшда. (видео)

- Музейдан масжидга айлантирилган "Аё София"да 86 йилда илк жума намози ўқилди. Президент Эрдўғон ўзи тиловат қилди. (видео)

- Онахон ҳокимиятнинг буз-бузини тўхтатиш учун дарахтга чиқиб олди. Аҳоли ҳокимият умумий ҳовли деворини ҳужжатсиз бузмоқчи эканлигини айтмоқда.(видео)

- Қирғизистон дунёда COVID-19 дан ўлим бўйича энг юқори кўрсатгичга эга. (видео Настоящее время)

- Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар президентга мурожаат қилди. Чегарада бир неча ойдан бери корридор очиб берилишини кутаётган ўзбекистонликлар далада очиқ ҳавода сув ва озиқ-овқатсиз яшаётганидан арз қилмоқда. (видео)

- Иш ҳақини ололмаётган фаррошлар ишини Путин ҳам ҳал қилмади. Россияда давом этаётган коронавирус билан боғлиқ карантин мамлакатдаги айниқса ўрта ва кичик бизнесга жиддий путур етказди. Кўплаб корхоналар ёпилди, қолганлари ёппасига иш ўринлари ва маошларни қисқартиришга тушди. (видео)

- «Ўлиб кетсанг ҳам, тез ёрдам келмаябди»: Ўзбекистонда COVID-19 касалларининг шикоятлари.

- Вақтида келмайдиган тез ëрдам ва алдашга мажбурловчи тизим. (видео)

- "Россияда пул топиш осон деб уйлаганман... Россиянинг нонини ейиш учун тишингиз темирдан бўлиши керак”. Онасини Ҳажга юбориш учун Россияга ишга борган 20 яшар Акбаржон муҳожирнинг асл ҳаёти ва қийинчиликлари ҳақида айтиб берди. (видео)

- Экини сувсиз қолган берунийликлар ҳокимдан норози бўлиб йўлни тўсди. (видео)

- Россияда даво излаётган мигрантлар муаммолари пулга бориб тақалмоқда. Россия касалхоналарида тиббий ёрдам олиш кўп ҳолларда ушалмас орзуга айланади. (видео)

- Карантиндаги Урганч: кимсасиз кўчалар. (видео)

- "Аёлларимиз йўқчиликдан муҳожирликка кетади". Қашқадарёлик муҳожир Дилфуза Ўрмонова икки фарзанднинг онаси: болалардан каттаси 9 ёш, кичиги - 5 ёшда. (видео)

- Жанг майдони: Қирғизистонда тиббий ресурслар етишмаяпти, ўлим кўлами ошиб бормоқда. 6¸5 миллион аҳолиси бўлган Қирғизистонда тиббий ресурслар¸ докторлар¸ койкалар ва дорилар етишмовчилиги кузатилмоқда. (видео)

- Ўзбек муҳожири: "Мен ўқишни истайман!". Ўқишга қириш ниятида юрган меҳнат муҳожирлари онлайн ҳужжат топширгани, аммо карантин сабаб Ўзбекистонга имтиҳонларга боролмаётганидан хавотир билдирди. (видео)

- Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги қуролли тўқнашув ортида нима бор? Арманистон билан Озарбайжон ўртасидаги чегарада қисқа муддатли осойишталикдан сўнг 16 июль куни эрталаб яна жанг ҳаракатлари бошланди. Икки томон ҳам бир-бирини ўз позициясига ҳужум қилганликда ва аҳоли пунктларини ўққа тутганликда айбламоқда. (видео)

- ИИБда ўлган Ориф Назаровнинг отаси ўлим юзасидан адолатли текширув ўтказилишини сўрамоқда. (видео)

- Президент шарафига исми қўйилган эгизакларга "совға" берилмади. Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 2019 йил март ойида туғилган уч эгизакка президент Мирзиëев шарафига Шавкат¸ Мирзиë ва Миромон исмлари берилди. Оилага президент совғаси берилмаганидан ташқари бола пули фақат битта бола учун бериляпти холос. (видео)

- Музейдан масжидга айлантирилган Аё София. Туркия Олий маъмурий суди ҳукуматнинг Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йили қабул қилган қарорини бекор қилди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG