Ссылки доступа

Қозоғистон ССВ карантин чекловларини юмшатишни таклиф қилди


Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳукуматнинг 28 июлдаги мажлисида 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш имкониятлари тўғрисида гапирган.

Унга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасидаги қатор корхоналар коронавирус маҳсулоти индекси (индекс R) бирликлари сақланиб қолган ва ҳафта мобайнида койкаларнинг 70 фоиздан кўп бўлмаган бандлигида, шунингдек, “ўлим даражаси пасайиш динамикаси изга тушган” шароитда ўз ишини бошлаб юбориши мумкин.

Вазирга кўра, 3 августдан савдо марказлари вақт чекловлари билан, усти ёпиқ бозорлар, болалар боғчаларидаги навбатчи гуруҳлар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар (дастлабки ёзиб олиш билан мижозларни қабул қилиш шарти билан) ишини бошлаши мумкин.

Оммавий тадбирлар, кўнгилочар муассасалар иши, кинотеатрлар, фуд-кортлар, банкет заллари, барлар, тунги клублар, шунингдек, диний объектлар, спорт заллари, фитнес-марказлар, бассейнлар ишига қўйилган таъқиқ кучида қолади. Шаҳарлараро йўловчи автобус алоқаси ва поездларнинг умумий вагонларини шакллантиришга қўйилган чеклов кучида қолади.

Вазирнинг сўзларига кўра, карантиннинг уч ҳафтаси ичида койкалар бандлиги 90 дан 47 фоизгача пасайди, инфекция самарадорлиги индекси 1,2 дан 0,99 гача пасайди. «Соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган оғирлик асосий кўрсаткичининг ижобий динамикаси карантин чораларининг босқичма-босқич юмшатиш имкониятларидан далолат беради», — дейди Алексей Цой ҳукумат мажлисида.

Қозоғистон Бош вазири Аскар Маминнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф этаётган режа бўйича қарорни давлат комиссияси ўрганиб чиққандан кейин эълон қилинади.

Расмийлар COVID-19 касаллигининг авж олиши ва пневмония билан боғлиқ ётқизилганлар сонининг ўсиши туфайли 5 июлдан жорий этилган икки ҳафталик карантинни 2 августгача узайтиришди. ССВнинг маълумотига кўра, 5 дан 26 июлгача 35,9 минг юқиш ҳолатлари аниқланди, камида 397 та ўлим қайд этилди. coronavirus2020.kz сайти маълумотига кўра, мамлакатда жами 585 та ўлим рўйхатга олинган. Ўлим билан тугаган маълумотларни соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафтадан бери янгиламади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантинни босқичма-босқич юмшатиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотни мамлакатнинг турли минтақаларидаги аҳолининг маҳаллий расмийларга уларнинг ишлашларига рухсат бериш талаби билан чиқишлари саҳнида эълон қилди: одамлар карантин сабабли тирикчилигини ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолгани юзасидан шикоят қилмоқда. Айримлар расмийлар томонидан даромадини йўқотган ходимларга 42500 танга (100 доллар атрофида) дан таклиф этилган бир марталик тўловларнинг ҳаёт кечиришга етмаётганига ишора қилмоқда.

XS
SM
MD
LG