Ссылки доступа

Пандемия важидан ярим миллион чоғли ўзбекистонлик меҳнат муҳожири хорижга кетолмади


Пандемия даврида жорий қилинган карантин чекловлари натижасида 500 мингга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири хорижий давлатлардаги иш жойларига кета олмаган.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Раҳимжон Маҳкамов АОКА ҳузуридаги штабда 27 июль куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Мулозимга кўра, чет элга кетолмай қолган муҳожирларнинг 76,2 минг нафарига бандлигини таъминлаш хизматлари кўрсатилган. Жумладан, 68,7 минг киши жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун 21,8 млрд сўм Жамоат ишлари жағмармаси ҳисобидан молиялаштириб берилган.

2020 йилнинг январ-июнь ойлари давомида 219 657 нафар киши меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Шундан, 122 805 нафар ўзбекистонлик Россиядан, 63 636 нафари Қозоғистон, 7144 нафари Туркия, 3376 нафари Жанубий Корея ҳамда 22697 нафари бошқа давлатлардан қайтган.

Хориждан қайтиб келганларнинг 201,4 минг нафари уйма-уй юриб ўрганилган ва улардан 100,6 минг нафари (50%) бандлиги таъминланган.

XS
SM
MD
LG