Ссылки доступа

АҚШ ва Россия ядровий қуроллар бўйича уч кунлик музокараларни бошламоқда


28 июль куни Венада АҚШ ва Россия вакилларининг ядровий қуроллар бўйича уч кунлик музокаралари бошланмоқда.

Июн ойидаги музокараларнинг биринчи раунди чоғида Қўшма Штатлар ва Россия стратегик ҳужумкор қуролларни янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чоралар тўғрисидаги шартномани муҳокама қилишди. Бу келишув АҚШ ва Россия ўртасида ядровий қуроллар устидан назорат тўғрисидаги сўнгги йирик шартнома ҳисобланади. У ҳар бир томондан амалда бўлган ядровий стратегик жанговор зарядларнинг сонини чеклайди.

АҚШ президентининг қуроллар устидан назорат қилиш бўйича махсус вакили Маршалл Биллингсли 22-23 июнь куни Венадаги музокаралар якуни бўйича матбуот анжуманида баёнот беришича, у ва Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков “бир неча” техник ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олишган ва иккинчи маслаҳатлашув улар ишидаги илгари силжишга боғлиқ бўлади.

АҚШ президенти вакилининг сўзларига кўра, муддати феврал ойида ниҳоясига етадиган СНВ-3 ўрнига қуроллар устидан назорат бўйича бўлғуси келишув имконияти ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги музокараларга қадар, 27 июлда фазода хавфсизлик масалалари бўйича бир кунлик муҳокамалар юз берди. Айни мавзуда томонлар 2013 йилдан бери биринчи марта музокаралар ўтказишди. Муҳокамалар давомида Қўшма Штатлар инсонпарварлик ва мутаносиблик принципларига асосланган уруш олиб боришнинг мавжуд намнуналари бўйича фазода ўзни масъулиятли тутиш нормаларини таклиф этишди.

XS
SM
MD
LG