Ссылки доступа

Қирғизистонда 30 июл COVID-19 қурбонлари бўйича мотам куни деб эълон қилинди


Президент Сооронбай Жээнбеков «2020 йилнинг 30 июлини ҚРда миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг маибуот хизматидан хабар қилишди.
Унинг маълумотига кўра, коронавирус инфекцияси қурбонларига айланган фуқаролар хотирасига бағишланган мотам кунида керакли тадбирлар амалга оширилади, хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари биноларида ҚРнинг давлат байроқлари туширилади, маданият муассасалари ва мамлакат телерадиокомпанияларига мотам кунида кўнгилочар тадбирлар ва кўрсатувлар намойиш этишни бекор қилиш тавсия этилади.

27 июль маълумотига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси эпидемияси даврида 1301 киши вафот этди. Аниқланган барча коронавирус ҳолатларининг умумий сони 33296 нафарга етди.

Қирғизистонда ўтган суткада СOVID-19нинг U07.1 коди остида (лаборатория йўли билан тасдиқланган инфекция) ва U07.2. (клиник тасдиқланган коронавирус инфекцияси, пневмония) коди билан тасдиқланган 548 та янги ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда 28 июл куни ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнур Акматова хабар қилди.
Бир сутка ичида 28 киши вафот этган бўлса, уларнинг ўн нафари Бишкекка тегишли.

XS
SM
MD
LG