Лавҳада айтилишича, Тожикистонда яқин кунларда об-ҳавонинг кескин исиб кетишига Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали келадиган иссиқ ҳаво оқими сабаб бўлиши кутилади.
Туркман ташқи сиёсат маҳкамаси сайтида об-ҳаво маълумотида Туркманистон номи тилга олинганидан ўта ташвишланиш билдирилади. Дипломатларнинг фикрича, “шамолнинг иссиқ оқимлари Эрондан Туркманистон орқали шу кунларда Тожикистон ҳудудига етиб келгани ҳақидаги иддаоларда ҳеч қандай танқидий фикрлар ўрин олмаган”.
"Бир вақтнинг ўзида туркман томони дунёда коронавирус ва бошқа инфекциялар тарқалаётгани муносабати билан юзага келган ва ҳозирги вазиятни ҳисобга олиб, тожик журналистининг юқорида кўрсатилган хабарини “сиёсий қўполлик”,деб ҳисоблайди”, – қайд этилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида олимларнинг “вируслар узоқ вақт ҳавода аэрозол томчилар сифатида қолиши” ҳақидаги хулосаларини тан олинади. Тегишинча, вирус инфекцияларининг ҳаво-томчи орқали юқиши энг катта эҳтимолли ва кенг тарқалган тури ҳисобланади.
"Айтилганлардан келиб чиқиб ҳисоблаймизки, ҳаво массаларининг ҳаракатланиши ёки унинг ҳудудидан ўтиши контекстида қандайдир мамлакат номининг эсга олиниши хавфли инфекцияларнинг бошқа мамлакатларга кўчирилиши гумонини келтириб чиқариши мумкин", – дейилади Туркманистон ТИВ хулосасида.
Туркманистон расмийлари COVID-19 дан касалланган ва вафот этганлар сонини рўйхатга олаяптими ёки йўқ, ҳамон номаълум. Мамлакат раҳбариятининг гоҳ-гоҳида қиладиган чиқишларида мамлакатда коронавируснинг бирор бир ҳолати қайд этилмагани борасидаги баёнотлар билан бирга, тестлар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларни эшитиб қолиш мумкин.
Журналистларнинг иддао қилишича, ҳозирги вақтда касалхоналар тўлиб тошган, дори-дармонлар етишмайди, беморларни сақлаш қониқарсиз. Мана шу шароитларда янги карантин зоналари очилмоқда. Кўплар уйида даволанмоқда.
Ўтган ҳафта турман фаоллари веб-сайт яратган бўлиб, у ерда COVID-19 ўлган одамлар сони, уларнинг исми шарифи, ёши, манзили ва бошқа тафсилотлар ҳақида норасмий статистика чоп этиб борилади. Рўйхатда ҳозир 50 кишининг номи бор.