Ссылки доступа

Қозоғистонда 1,8 млн киши 42500 тангадан давлат тўловларини олишди


Камида 1,8 миллион қозоғистонликларга 42500 танга (100 долларга яқин) дан пул ўтказиб берилди, деб хабар беради расмийлар 28 июль куни.

«28 июль соат 9 ҳолатига кўра, ижимоий суғурталаш давлат жамғармаси (ГФСС) ҳисобидан ягона тўловларни белгилаш бўйича фуқаролардан 2,2 миллион ноёб аризалар қабул қилинди… Тўлов 1,9 миллион кишига белгиланди. Пул маблағлари 1 миллион 820 минг қозоғистонликлар ҳисобига кўчириб берилди», — дейилади Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги баёнотида.

Ҳукуматнинг эълон қилишича, такрорий карантин натижасида “ҳақиқатда” даромадсиз қолган фуқароларга июль ойи учун тўловлар тақдим этади. Жумладан, ходимларга, инвидуал тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганларга, амалдаги карантин режими муносабати билан даромадларидан маҳрум бўлган фрилансерларга ёрдам тақдим этилган.
Икки миллион 233 минг аризачидан 822,1 минг кишига тўловлар фаол шаклда белгиланди, 554,3 минг киши аризани “Электрон ҳукумат” портали ва телеграм-бот орқали, 287,6 минги - 42500.enbek.kz сайти орқали, 569,6 минги — мобил иловалар ва банклар сайти орқали топширди.

Фуқаролар тоифаси кесимида — 822,1 минг ариза ягона умумий тўловчилар (ЯЖТ, бир мартали ойлик ҳисоб китоб кўрсаткичига тенг, ёки шаҳар жойларида 2778 танга, қишлоқ жойларида 0,5 базавий ҳисоблаш миқдори), 170,4 минг ариза ёлланма ишчилари учун иш берувчилар томонидан берилган, 1 миллион 241 минг аризалар фуқароларнинг бошқа тоифаларидан, жумладан, индивидуал тадбиркорлар ва ўзини банд қилганлар томонидан келиб тушган. Олувчилар сафига пенсия ёки давлат нафақаси оладиганлар, шу жумладан, манзилли ижтимоий кўмак оладиганлар кирмади. Аризаларни қабул қилиш 1 сентябргача давом эттирилади.

5 июль куни жорий этилган карантин дастлаб 14 кунга мўлжалланган бўлиб, кейинроқ расмийлар унинг 2 августгача узайтирилишини эълон қилишди. Дастлаб ҳукуматдагилар ишини тўхтадиган компаниялар ходимларига қандайдир ижтимоий тўловлар амалга оширилиши кўзда тутилмаганинини айтишган эди. Бироқ кейин тўлов тақдим этиш қарорини эълон қилишди.

Бу каби тўловлар икки марта – фавқулодда ҳолати режими даврида ва март-май ойларидаги карантинда амалга оширилди. Ҳукумат маълумотига кўра, биринчи ойда тўловни 4,5 миллиондан ортиқ киши олди, иккинчисида икки миллиондан зиёд киши. Ўшанда ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблиги борасида оммавий шикоятлар келиб тушган эди. Май ойида ҳукуматдагилар Фавқулодда ҳолат вақтида даромадидан айрилганлик бўйича нафақа тайинлашда рад жавобини олганлар аризаси такроран кўриб чиқилишини айтишди ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан жойлардаги штабларга мурожаат қилиш таклифини беришди. Ҳозирдаги каби ўшанда ҳам минтақаларда фуқаролар бу маблағларнинг турмуш кечиришга етарли эмаслиги борасида гапиришди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукумат мажлисида 3 августдан савдо ва хизмат кўрсатувчи айрим корхоналарнинг ишлаши учун таъқиқни олиб ташлаш таклифи билан чиқди.

XS
SM
MD
LG