Ссылки доступа

Қирғизистон августдан 4 мамлакат билан авиақатновни тикламоқчи


Қирғизистон 1 августдан бошлаб 4 мамлакат билан авиаалоқаларни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Озодлик»ка фуқаро авиацияси Агентлиги директори Курманбек Акишев хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда тегишли музокаралар олиб борилмоқда.

«Ўтган ҳафта протокол топшириқлар бўлди, унинг асосида 4 мамлакат – Россия, Туркия, Қозоғистон ва Араб Амирликлари билан авиақатновларни бошлашга рухсат берилган. Биз 1 августдан режалаштираяпмиз, аммо ҳаммаси бу мамлакатлардаги шароитдан келиб чиқади. Масалан, Россия билан 1 августдан чегараларни очиш имкони йўқдир. Ҳозирча биз жавоб ололмадик. Туркия рози бўлгандек, аммо якуний қарор йўқ, музокаралар давом этмоқда. Қозоғистон ва Араб Амирликларидан ҳам ҳозирча аниқ жавоб йўқ», - дейди Акишев.

Қирғизистонда мунтазам авиақатновлар март ойи ўрталарида янги турдаги коронавирус - COVID-19 тарқалиши саҳнида юз берди. Олдинроқ аэропортларнинг халқаро авиақатновга тайёрлаш 15 июндан режалаштирилган эди.

XS
SM
MD
LG