Ссылки доступа

Тоқаев карантинни яна икки ҳафтага узайтиришни «топширди»


Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш масалалари бўйича 29 июль куни ўтказилган кенгашда карантин чораларини яна икки ҳафтага узайтиришни “топширди”, деб хабар беради президент администрацияси.

Акорданинг хабарига кўра, карантин чораларини босқичма-босқич юмшатилиши Қозоғистондаги эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашуви эҳтимолини ҳисобга олиб ортга сурилмоқда ва киритилган чеклов чораларининг ижобий самарасини “мустаҳкамлаш”ни мақсад қилган.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин, деб хабар беради Акорда, учрашувда “соғлиқни сақлаш тизимига оғирликнинг асосий кўрсаткичларини пасайтириш тўғрисида”ги маъруза билан чиқди. Унга кўра, 5 июлдан юқиш ҳолатлари кунига 1500-1600 киши даражасида “барқарорлашди”, стационалардаги оғирлик 47 фоизга камайди, соғайганлар сони ўсди, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони қисқарди.

Қозоғистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани, коронавирус ва пневмония касаллиги авж олгани саҳнида 5 июлдан такроран карантин чекловларини киритишди, хизмат кўрсатиш соҳасининг қатор корхоналари, чакана савдо ёпилди, автобус қатновлари чекланди. Дастлаб икки ҳафтага мўлжалланган чекловни 14 июль куни икки ҳафтага – 2 августгача узайтиришди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳукумат мажлисида хабар қилишича, 3 августдан чекловларни босқичма-босқич юмшатиш эҳтимоли бор. У келаси ҳафтадан қатор савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ишига қўйилган таъқиқни олиб ташлашни таклиф қилди.
Ўтган куни Қозоғистонда 1544 та коронавирус ҳодисаси қайд этилди. ССВги маълумотига кўра, Қозоғистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларининг умумий сони 86192 ни ташкил этган. Қозоғистонда 56638 киши ёки касалликка чалинганлар умумий сонининг 65 фоизи соғайган деб ҳисобланмоқда. Айни арафада ССВ эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатда қайд этилган ўлимлар сони 793 тани ташкил этади.

Коронавирусга чалинган юзлаб одамларнинг ўлими сабаби бошқа касалликдан деб тан олинди, COVID-19 ни эса “ҳамроҳ” диагноз сифатида кўрсатилди. Расмий статистикага ПЦР тести салбий чиққан, коронавируснинг клиник ва эпидемиологик аломатлари билан зотилжамдан ўлим топган минглаб ҳолатлар киритилмаган. Ёзги мавсумда унинг авж олишини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиётчи фаолларнинг чақириғи остида коронавирус инфекциясининг намоён бўлиши деб тан олди, бироқ пневмония билан оғриган ва ундан 1 августгача ўлганларни пневмония ва КОВИД-19 нинг бўлғуси “умумий” статистикасига киритмоқчи эмас.

XS
SM
MD
LG