Ссылки доступа

Туркманистонда ўлганларнинг қабрларини йўлдошдан кўрмасликлари учун ниқоблашни сўрашмоқда


Туркманистоннинг Лебап вилояти расмийлари ўлганларнинг қабрлари сунъий йўлдошдан кўринмаслиги учун қариндошларидан қабрларни ниқоблашни талаб қилмоқда, бу ҳақда Озодлик радиосининг туркман хизмати ёзмоқда.

Мамлакат касалхоналари тўлиб тошгани, ўлим сони ўсиб бораётганига қарамай, коронавирус мавжудлигини рад этишмоқда.

Расмийларнинг янги талаблари “АССА” нашрининг яқинда чоп этган мақоласи билан бир пайтга тўғри келди, нашр йўлдошлар харитасига таяниб Болқонобод шаҳридаги қабрларнинг сони кўпайганини хабар қилган эди. Журналистларнинг аниқлашларича, икки йил ичида – 2018 йилнинг 31 майидан 2020 йилнинг 25 мартигача – шаҳарда 524 киши вафот этган, аммо бир ой очида – шу йилнинг 25 мартидан 16 апрелигача – қабристонда яна 317 та янги қабр пайдо бўлди.

Лебап вилоятида, Озодлик радиоси турман хизмати мухбирларининг хабарига кўра, қабристонлардаги қабрлар сони ўтган йил билан солиштирганда 15 мартага ўсган. Айни ўринда расмийлар аҳолидан қариндошларини шундай дафн этишни талаб қилаяптики, қабрлар ясси бўлиши ва улар йўлдошдан кўринмаслиги керак. Бундан ташқари, жанозаларга бориш, қабрларга қабртош ёки бошқа таниш белгилар ўрнатиш таъқиқланди.

Журналистлар шунингдек, коронавирусга чалинган беморлар даволанадиган ИВЛ аппаратлари кксалхоналарда етишмаётганлигига ҳам эътиборни қаратишмоқда. Масалан, карантин зонадаги офис биноларидан бирида юзлаб беморларга атиги тўртта аппарат тўғри келади. ИВЛ аппаратлари пойтахт остонасидаги юқумли касалликлар шифохонасидаги беморлар учун қўл етмас орзу: бу ерда ИВЛ аппаратидан фойдаланганлик учун шифокорлар касалнинг қариндошидан деярли 56 доллардан пул сўрамоқда.

"Пулсиз оғир касаллар ўлимга маҳкум, чунки кислород ҳаммага ҳам етмайди. Атиги бир неча аппарат учун чинакамига аукцион боради – кимнинг пули кўп бўлса, ўша кислороддан ҳаво олиш имкониятига эга", – деб ёзади Turkmen.news.

Олдинроқ Озодлик радиосининг туркман хизмати мамлакатдаги деярли ҳар бир оилада коронавирус билан оғриган ёки ундан вафот этганлар бор, ҳатто қабристондаги гўрковлар конвейер режимида ишлаётгани, ўликхонадаги жасадларни пластик пакетларда берилаётгани ҳақида ёзди. Ашхабодда пойтахт ўликхоналари ўлганлар жасадини кўмиш учун полиэтилен қопларда бермоқда. "Жасадни пластик пакетга ўраб, юқорисини хлорда ивитилган мато билан ўраб, шундан кейингина жасад кўмиш учун қариндошларига берилмоқда", – деб хабар беради 23 июль куни нашр мухбири.

XS
SM
MD
LG