Ссылки доступа

Муаллиф кечирим сўрашдан бош тортгани учун иш қўзғашди


Қирғизистонда Бишкеклик Элдиёр Жолдошевга расмийлар кескин танқид қилинган ва уларга коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият учун жавобгарлик юклаган видео учун жиноиий иш қўзғатишди.

Иш қўзғатилишидан олдин Жолдошев ҳуқуқ посбонлари билан суҳбат қурди, аммо видео учун кечирим сўрашдан бош тортди.
ИИВдан хабар беришларича, иш ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро нифоқ (ҚР ЖКнинг 312 моддаси) қўзғаш факти бўйича очилган. Жолдошев айтганларини текшириш учун лингвистик экспертиза тайинланган.

Жолдошевнинг ўзи қонунни бузмаган деб ҳисоблайди. "Буларнинг барчаси 2020 йилда содир бўлган! Айтмоқчиманки, ҳовлида 1937 йил бўлганда ҳам, мен ўз фикримда қолиб, кечирим сўрамаган бўлардим, – деди у.– Аммо бугун менга хабар етиб келдики, фақат бир мақсад йўлида ИИВ, МХДҚ ва ГСБЭП таркибида бўлган идоралараро гуруҳ тузилган бўлиб, у ҳам бўлса мен ва менинг қариндошларим, яқинларимга ҳар қандай йўллар билан кечирим сўрашга мажбурлаш учун йўл топиш".
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Бакит Сейитовнинг айтишича, милиция бундай баёнотларга нисбатан ўзининг ҳуқуқий баҳосини бериши шарт. Унга кўра, "бу ерда интернетдаги фикри учун одамларни шунчаки чақириб сўроққа тутиб қўйиш” деган нарса йўқ. Президент ёки давлат рамзларидани танқид қилинишидан ташқари ИИВ ҳақоратлаш, ташланиб кўриш ҳамда давлатчиликни емирувчи бошқа ҳатти-ҳаракатларни ажрата олишлари керак".

Қирғизистонда сўнгги вақтларда куч ишлатар тизимлар ҳокимиятни танқид қилаётган фуқаролардан ошкора кечирим сўраш тажрибасидан кенг фойдаланмоқда. Апрелда врач Бектур Алашов унга коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоблар беришганини, аммо у деярли ҳеч нарсадан ҳимоя қилолмаслигини гапириб берди. Шундан кейин унинг твиттердаги аккаунти ўчириб ташланди, Бектурнинг ўзи эса янги видеода гўёки ахборот тарқатгани учун очиқ кечирим сўради.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда жойлаштирган материаллари ва айтган сўзлари учун блогерлар Афтандил Жоробеков ва Элмир Сыдымановлар ушланган эди. Уларни ҳам миллатлараро нифоқни аланга олдириш уринишида гумон қилишди. Ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари ҳам жавобгарликка тортилишди. Уларнинг айримлари тергов чоғида видеокамера қаршисида кечирим сўраб жавобгарликдан халос бўлганди, яна бошқа бирларининг иши судгача етиб борган, аммо иш ёпилган ёки тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG