Ссылки доступа

Москвада Доғистон собиқ бош вазирининг ўғлинини Қозоғистонлик талаба қизни ўлдиргани учун қамоққа олишди


Москванинг Басман туман суди Доғистон ҳукуматининг собиқ раҳбари ўринбосари Мухтор Межидовнинг ўғли Муртузалини икки ойга қамоққа олди: уни Москва Давлат халқаро муносабатлар институтининг Қозоғистондан бўлган талабаси Томирис Байсафини ўлдиришда айблашмоқда.

Ҳалок бўлган қизнинг онаси Жанна Ахметова ўзининг инстаграмида доғистонлик йигитнинг қамоққа олиниши учун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга, Россия президенти администрациясига ҳамда РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга миннатдорчилик билдирди.

"Президентимиз менга бу дунёда ҳамма нарсани ҳам сотиб олиб бўлмаслигини, жавобгарликдан жазосиз кетиб бўлмаслигини кўрсатди! Давлатнинг биринчи шахси оддий одамларнинг илтимосига шундай муносабат билдирар экан, бу катта ҳурматга муносиб деганидир! Сизга раҳмат, президент!" – деб ёзди у.

МДХМИ нинг 21 ёшли талабаси 2018 йил баҳорида олий таълим даргоҳи биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган, уни Склифосовский номидаги илмий текшириш институтига ётқизишган, аммо 3 май куни у вафот этган эди. Ўшанда “Ўлдиришгача олиб бориш” моддаси бўйича жиноиий иш қўзғатилган. Институт матбуот хизматидан РБКга айтишларича, бу бахтсиз ҳодиса бўлган. Университетда ўқиган талабалардан бирининг айтишича, жабрланувчини деразадан улоқтиришган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, олдин уни калтаклашган.

Муртузали Межидов ҳалок бўлган қизнинг курсдоши бўлган, айрим маълумотларга кўра, улар учрашиб юришган. У – Доғистон ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари Мухтор Межидовнинг ўғли бўлган. Уни 29 июль куни эрталаб Москвадаги Фрунзе соҳилида қўлга олишди. Ҳанузгача унга айблов қўйилмаган.

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қизнинг ўлимидан кейин россиялик ҳамкасби Татьяна Москальковадан ишни шахсий назорати остига олишни ва “объектив тергов ўтказилишини таъминлаш”ни сўраганлигини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG