Ссылки доступа

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековда COVID-19 аниқланди


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди. Буни унинг ўзи маҳаллий нашрлар билан суҳбатда тасдиқлади.

«Ҳақиқатда лаборатория текширувлари натижасида менда COVID-19 касаллиги борлиги аниқланди. Айни пайтда даволаняпман», — деди Отабеков.

Айни вақтда Нурмат Отабековда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари қайд этилмаган. У Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти шифохонасида даволанмоқда.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков 2020 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга кўра, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

XS
SM
MD
LG