Ссылки доступа

COVID-19 қурбонлари сони 131 нафарга етди


Uzbekistan - COVID-19
Uzbekistan - COVID-19

Ўзбекистонда 29 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган яна 5 нафар бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оламдан ўтганларнинг 4 нафари Тошкент шаҳридан, яна бири Сирдарё вилоятидан бўлган.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли О.Т. (эркак), пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшаган 55 ёшли Ё.Т. (эркак), Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М.Т. (эркак), Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х.М. (эркак) ва Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. (ҳомиладор аёл) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган. Уларнинг уч нафарида ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Тошкентда вафот этган 55 ёшли бемор молия вазирининг ўринбосари Ёрқин Турсунов бўлган. Бу маълумотни Молия вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.

ССВ қайдича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, юқорида зикр этилган беморлар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 131 нафарга етган. Аммо норасмий манбалар асл рақамлар бундан баланд бўлиши мумкинлигини қайд этмоқдалар.

XS
SM
MD
LG