Ссылки доступа

Тожикистонда аттестация натижалари бўйича 100 дан зиёд божхона ходимлари ишдан олинди


Тожикистон божхона хизмати ўтказилган текширув ва асттестация натижалари бўйича 100 дан ортиқ ходимини ишдан ҳайдади, яна бир гуруҳ ходимлар мансаби пасайтирилади.

Олдинроқ божхона хизматининг қатор ходимлари аттестация натижалари бўйича асоссиз ишдан олингани юзасидан шикоят қилишди.

Божхона хизмати бошлиғи Хуршед Каримзоданинг 30 июль кунги матбуот анжуманида айтишича, аттестация натижалари бўйича 118 нафар ходим ишдан ҳайдалди, 36 нафари мансаби бўйича пасайтирилди.

«Улар орасида ҳам оддий ходимлар, ҳам божхона постлари бошлиқлари бор эди. Аттестация комиссия таркибида шунингдек, президент ижроия аппаратининг вакиллари бор эди. Комиссия шаънига ҳеч қандай эътироз келиб тушмади», - дейди Каримзода.

Хуршед Каримзоданинг қўшимча қилишича, божхона хизматига танлов уч босқичли танлов асосида бўлиб ўтади ва ишга профессионал тайёрланган одамлар қабул қилинади.

«Яқинда биз 69 та вакант лавозимлар учун танлов эълон қилдик, 105 нафар номзод ҳужжат топширди, уларнинг кўпчилигини биз ўтказмадик, негаки, уларнинг билим даражаси кўзда тутилган талабларга жавоб бермасди. Шу сабабли биринчи марта вакансиялар тўлгани йўқ», - қайд этади Каримзода.

Божхона хизмати бўлинмаларида ходимлар аттенстацияси президентнинг ўтган йил май ойида мазкур хизмати шаънига билдирган танқидидан кейин бошланди. Ўшанда Душанбе шаҳар божхона хизмати раҳбарларидан бири Шахбоз Ражабзоданинг президент томонидан танқид қилингани катта акс-садо берди. Президент ўшанда божхона ходими хизмат ўтаган икки йилда хорижга 16 марта чиққани, кўплаб квартира ва уйларга, енгил автомобилларга эга бўлиб қолганини айтди.

Бироқ деди президент, Ражабзода ёш эканлиги сабаб уни панжара ортига юбормаганлигини қайд этганди. Президент чиқишидан кейин божхона ходимларининг фаолияти натижаларини текшириш бошланди ва божхона органи шахсий таркибининг аттестацияси ўтказилганди.

XS
SM
MD
LG