Ссылки доступа

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ушланди: у ўзлаштиришда гумонланмоқда


"ҚР Молия вазирлигининг молиявий мониторинг қўмитаси Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев давлат маблағларини ўзлаштириш гумони билан Иқтисодий тергов хизмати ходимлари томонидан ушланганлик фактини тасдиқлайди", – дейилади муассаса хабарида.

Баёнотда таъкидланишича, мазкур суриштирув “ҚР ЖПКнинг 201 моддасига биноан” судга қадар ошкор қилиниши мумкин эмас.

Абишев 2018 йилда соғлиқни саақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди. У Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигида рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигига маъсул эди.

Бундан аввалроқ Аксилкоррупция хизмати раҳбари Алик Шпекбаев иккита вазирликдаги юқори лавозимли амалдорларга нисбатан “рақамлаштириш” иши бўйича жиноий иш очилганини маълум қилган, аммо тафсилотлар ҳақида маълумот бермаган эди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз навбатида 10 июл куни бўлиб ўтган хукумат мажлисида баёнот берар экан, Қозоғистонда коронавирус эпидемияси туфайли “барча ҳокимлар ва айрим вазирликлар раҳбарлари” хайфсан олишга муносиб эканлигини айтган ва Ижтимоий тиббиёт суғурта жамғармаси ва "СК-Фармация" раҳбарларини ишдан бўшатиш юзасидан топшириқ берган эди. Ўша куни президент Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирини ўзгартирди, янги вазир этиб Алексей Цойни тайинлади.

XS
SM
MD
LG