Ссылки доступа

Трампнинг 2019 йилги даромади салкам ярим миллиард долларни ташкил қилди


Дональд Трамп
Дональд Трамп

Дональд Трамп ўзининг солиқ декларациясини эълон қилди. 2019 йилда АҚШ президенти камида 446 миллион доллар фойда кўрган. Ҳужжат АҚШ хукумати қошидаги этика масалалари бўйича Бюро сайтида эълон қилинди.

Ўтган йили Трампнинг асосий даромад манбаи унинг Мар-а-Лаго қароргоҳи (Флорида штати), Майамидаги курорт ва Вашингтондаги Trump International отели бўлди. Шунингдек, Оқ уй раҳбари АҚШ киноактёрлар Гильдияси ва ўзининг “Келишувларга эришиш саньати” китоби сотувидан ҳам пул топган.

Июл ойи бошларида АҚШ Олий суди Нью Йорк прокурорларига Трампнинг тўққиз йиллик солиқ декларациясини топшириш борасида қарор қабул қилган эди. Оқ уй раҳбарининг даромадлари ҳақида Конгрессга ахборт юборилмайди.

Бундан ташқари Конгресснинг учта қўмитаси Трампга нисбатан даъво аризасини берди. Улар президентдан молиявий маълумотларни ошкор қилишни талаб қилдилар. Бироқ, Олий суд қонун чиқарувчилар даъвосини рад қилди ва қарор қабул қилиш борасидаги хуқуқни қуйи инстанция судларига юклади. Бу дегани, шу йил ноябрда АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қадар Конгресс Трампнинг солиқ декларациялари билан таниша олмаслигини англатади.

2015 йил июнида Трамп президентлика номзодини кўрсатишдан аввал ўз бойлиги 8 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилишини эълон қилган эди. Аммо Forbes журнали ўшанда Трампнинг бойлиги икки марта камроқ эканлигини маълум қилган эди.

2020 йил апрелида Forbes президент бойлиги 2 миллиард 1 миллион доллар сифатида баҳолади , бу 2019 йил октябрга нисбатан бир миллиард доллар камдир.

XS
SM
MD
LG