Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Азимжон Асқаров иши тўғрисида: Халқаро меъёрларга риоя қилинган


«Халқаро меъёрларга риоя қилинган», – дея баёнот берди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 1 август куни Жамоат телерадиоэшиттиришлар корпорацияси «Биринчи радио» сига берган интервьюсида, яқинда ҳаётдан кетган хуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров иши бўйича берилган саволга жавоб берар экан.

Давлат раҳбарининг эслатиб ўтишича, «бу иш 2010 йилдан бери Қирғизистон аҳолиси ва жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келмоқда​». «Ҳар икки томон турли инстанция судларига мурожаат қилган. Халқаро меъёрларга риоя қилинган. Қирғизистонда қонун устиворлиги амал қилиши керак. Мен суд қарорига изоҳ бергудек бўлсам, бу нотўғри бўлади», – дея тушунтирди президент.

У «ҳозирги пандемия вақтида кўплаб фуқороларимиз ҳалок бўлди» дея тан олди. «Қурбон ҳайити кунларида ким бўлишидан қатъий назар ўз яқинларидан жудо бўлган барча фуқороларга таъзия билдираман», – деди Сооронбай Жээнбеков​.

Бундан аввалроқ хуқуқ ҳимоячисининг рафиқаси Хадича Асқарова Озодлик радиосига берган интервьюсида Азимжон Асқаров умрининг охирига қадар адолат қарор топишига ва озодликка чиқишига ишонганини айтган эди..

69-ёшли Азимжон Асқаров 25 июл куни №47 жазони ижро этиш муассасида вафот этди. ҚР Жазони ижро этиш Давлат Хизматининг хабар қилишича, 24 июл куни у №19 колониядан «ўнг томонлама зотилжам» ташхизи билан олиб келинган.

Унинг ўлимидан сўнг бир қатор халқаро ташкилотлар Қирғизистон хукумати шаънига танқидий фикрларни айтишди ва суриштирув ўтказишга чақирдилар.

Хуқуқ ҳимоячиси 31 июл куни Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги Янгибозор қишлоғида дафн қилинди. Унинг жасади қариндошларига 30 июл куни – Қирғизистон ва Ўзбекистон дипломатларининг музокораларидан сўнг берилди.

Азимжон Асқаров Жалолобод вилоятининг Бозор Қўрғон туманида истиқомат қиларди ва хуқуқ ҳимояси билан шуғулланарди. 2010 йил июнь ҳодисаларидан сўнг у тартибсизликларни ташкиллаштириш ва милиция ходимини ўлдиришда алоқадорлик гумони билан ушланди. Барча инстанция суд қарорлари билан у умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди.

XS
SM
MD
LG