Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ Эрон мухолифатчиси ушланганини инкор қилди


Жамшид Шармахд
Жамшид Шармахд

Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпусига яқин нашрнинг хабар беришича, Эрон расмийларининг фаол душмани Жамшид Шармахд Тожикистонда қўлга олинган.

Жамшид Шармахд Эрон расмийлари “террорчи” деб ҳисоблайдиган ва мамлакат ҳудудида ўнлаб портлашлар ва қотилликларни ташкиллаштиришда айблайдиган «Тондар» гуруҳини бошқаради.

Экспертларнинг айтишларича, Эрон бундай айбловларни ўзгача фикрловчиларни бостиришда ишлатади.

Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор «Жаван» газетасининг навбатдаги сонида хабар қилишича, Жамшид Шармахд 31 июль куни Тожикистонда қамоққа олинган ва Эрон расмийларига топширилган.

Бу хабар Шармахднинг Тожикистонда Эрон хавфсизлик кучлари томонидан ўғирлангани ёки тожик расмийлари қўлга олинган шахсни Эрон ахборот ва миллий хавфсизлик вазирлиги вакилларига топширганидан далолат бериши мумкин.

Тожикистон ички ишлари вазири Эрондаги мухолифат гуруҳи раҳбари Жамшид Шармахд ушлангани борасидаги хабарни инкор қилди.

Рамазон Раҳимзода 3 август куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Шармахднинг гўёки ушлангани борасид ОАВ орқали хабардор бўлганини айтди. Тожикистонда Шармахд ушлангани ва Эронга экстрадиция қилингани борасидаги хабар ҳақиқатга мос келмайди, дея қўшимча қилди Тожикистон ИИВ раҳбари.

Жамшид Шармахднинг қўлга олингани тўғрисидаги хабар 1 август куни чоп этилган.

Жамшид Шармахд “Тондар” гуруҳининг раҳбари бўлиб, Лос-Анжелесда яшаган ва унинг Эронга қандай келиб қолгани ҳақида маълумот йўқ. Март ойидан ҳозирги вақтгача коронавирус пандемияси туфайли мамлакатлар ўртасида алоқалар, шу жумладан, Эрон ва Тожикистон ўртасида ҳаво алоқалари йўқ. Бундай шароитларда, Эрон режимининг бу душмани қандай ушланган ва Теҳронга қандай топширилган, бу мавҳум қолмоқда.

Эрон ахборот вазири Махмуд Алавининг айтишича, Шармахд «Қўшма Штатлар ва Исроил томонидан қўллаб-қувватлаб келинган». Расмий Эроннинг бундай айбловлари ҳар доим бу мамлакатлар томонидан рад этиб келинган. Ташқи разведка вазифасини бажарадиган бу вазирликнинг 31 июль куни чоп этган маълумотига кўра, Шармахд “мураккаб операция” натижасида қамоққа олинган.

Ахборот вазирлиги баёнотида Шармахд қаерда ва қандай қилиб қўлга олингани очиқланмаган ва “Жаван”нинг кечаги сонидан кейин у мамлакат ташқарисида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги юзасидан гумонлар пайдо бўлди.

Эрон ахборот вазири бу ўринда Шармахднинг ўзининг хавфсизликда бўлгани, аммо деярли Эрон махмус хизматларининг кузатуви остида бўлгани хусусисидаги сўзларига таянди.

Шанба куни ҳукуматга қарашли IRIB ттелеканали Жамшид Шармахд ҳақида махсус репортаж тайёрлади, унда кўзи боғлиқсиз ҳолда кўрсатилди. Қўлга олинган киши телерепортажда қатор жиноятлар содир этганини тан олади. Айнан шундай эътирофлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқид остига олинади, улар фикрича, айбига иқрор бўлишлик мажбурлов остида олинади.

Жамшид Шармахд Эрондаги ислом инқилоби ғалабасидан кейин хорижга кетган ва ўзининг телеканали орқали Эрон расмийларини танқид қилиб, Эрон ҳукуматига қарши чиққан.

«Тондар» форсидан таржима қилганда момақалдироқ маъносини англатади. Ташкилотга 2004 йили шох давридаги машҳур кинорежиссёр Фатолла Манучеҳри (Фруд Фулаванд) томонидан асос солинган. Гуруҳ ўзини “Эрон шох ассамблеяси” деб атайди ва ўз олдига ҳам форс маданиятини йўқ қилган, ҳам Эрон подшоҳлигини йўқ қилган дин сифатидаги ислом билан қурушиш эканини мақсад қилганини яширмайди.

XS
SM
MD
LG